Gorn (pech)
Горн — металларни эритиш, қайта эритиш, қиздириш, керамик буюмларни пишириш учун мўлжалланган печ; шахтали ватержекет печларнинг ёқилғи ёнадиган пастки қисми (қаранг Вагранка, Домна ишлаб чиқариши). Қадимда горндан рудадан тўғридан-тўғри хомаки темир олишда фойдаланишган. Замонавий горн ичига ғишт терилган усти очиқ пўлат қутидан иборат. Унинг ён томонида ҳаво юбориладиган фурма (калта қувур) бор. Газсимон ёниш маҳсулотлари унинг юқори қисмидан чиқиб кетади. Горн пистакўмир, кокс, нефт ёки газда ишлаши мумкин. Ф.и.к. кичик (5%) бўлгани учун саноатда кенг фойдаланилмайди. Металлургияда тигелли горн, руда консентратларидан қўрғошин олишда эса махсус горн ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |