Goroskop
Гороскоп (юнонча: „ҳороскопос“ — вақтни кузатувчи), толенома — муайян вақт учун сайёралар ва юлдузларнинг бир-бирига нисбатан эгаллаган вазиятларини ифодаловчи жадвал. Одам туғилган ёки бирон-бир муҳим воқеа юз берган пайтда осмондаги сайёраларнинг вазиятига мувофиқ равишда улар гороскопнинг 12 "уяси"га жойлаштирилади. Гороскоп илми нужум (астрология), мунажжимликда қўлланади. Гороскопга кўра, гўё сайёра ва юлдузларнинг ўзаро вазиятларига асосланиб ўзига хос усуллардан фойдаланиб кишиларнинг тақдирини, воқеаларнинг ривожини айтиб бериш мумкин эмиш. Илгари ҳукмдорлар мунажжимларнинг фатвосисиз бирор муҳим ишни (масалан урушни) бошлашмаган. Гороскоп бўйича бундай "фол очиш"нинг самараси илмий жиҳатдан асосланган эмас.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |