Gorst
Горст (нем. Ҳорст — дўнглик, баландлик) — Ер пўстининг узилмалар бўйича юқорига кўтарилган қисми. Горстнинг ўлчами турлича — узунасига юзлаб км га, эни бир неча ўн км га етади. Горст бўйлама — йўналиши тоғ жинсларининг деформациялашган ёки бурмали тоғлар йўналишига яқин; кўндаланг — йўналиши бурма ўқига кўндаланг; қия — нишаб текислиги барча майдонда бир томонга қия; бир томонлама — фақат бир томондан ирғитма ёки узилма билан чегараланган; понасимон — пастга томон торайиб борувчи; оддий — ҳамма томонидан фақат биргина ирғитма ёки узилма билан чегараланган; мураккаб (зинасимон) — бир неча узилмалар билан ажралган, бурмали — қатламлар бурмаланган хилларга бўлинади. Горст Ўзбекистондаги тоғларда кўп учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |