Гортензия — тошёрардошлар оиласининг Ҳйдрангеа туркумига мансуб бир неча тур хушманзара ўсимликларга берилган умумий ном. Барги оддий, қарама-қарши жойлашган. Оқ, пушти, қизил ва кўк рангли гуллари тўпгул ҳосил қилади. Уруғи кўсакчада, 76 тури бор. Улардан бир нечаси гулчиликда экилади. Хитой ва Япониядан келтирилган Г. (Н. маcропҳйлла) ва Шим. Америкадан келтирилган дарахцимон, кўп йиллик Г. (Н. арборесcенс) хушманзара ўсимлик сифатида паркларда ўстирилади. Г. парҳиш ва қаламча билан кўпайтирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил