Горйōкаку (японча: 五稜郭?) (сўзма-сўз таржимаси: „беш қиррали форт“) Ҳоккаидо оролининг Ҳакодате шаҳрида жойлашган юлдуз шаклли фортдир[1]. 1866-йилда қуриб битказилган. Қисқа вақт яшаган Эзо Республикасининг марказий қароргоҳи вазифасини бажараган[2].

Горёкаку
五稜郭

Фортнинг Горёкаку минорасидан ко'риниши

Ҳакодате ҳокимияти биноси
Умумий маълумот
Тури Форт
Жойлашуви Ҳакодате, Ҳоккаидо
Мамлакат Япония
Координаталар 41°47′50″Н 140°45′27″Э / 41.797306343208724°Н 140.75738797806935°Э / 41.797306343208724; 140.75738797806935
Қурилиши бошланган 1958
Қурилиши тугаган 1864
Дизайн ва конструксия
Меъмор Аясабуро Такеда
Бошқа дизайнерлар Такеаки Эномото,Тошизо Ҳижиката
ҳттпс://www.горёкаку-тоwер.cо.жп/эн/ҳисторй/
Map
Горёкаку харитада
(харита шу кўринишда жойланади)


Тарихи

Горёкаку 1855 йилда Такеда Аясабуро томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг лойиҳаси франсуз архитектори Себастиэн Ле Престре де Ваубаннинг ишиларига асосланган эди[3]. Форт 1866 йилда, Токугава сёгунлиги қулашидан икки йил олдин қуриб битказилган. У беш қиррали юлдуз шаклида қурилган. Бу анъанавий япон қал’аларига қараганда деворларга кўпроқ тўп-замбараклар ўрнатишга имконият яратди ва тўпдан ўқ узиш мумкин бўлмаган кўринмас ҳудудлар сонини камайтирди.

Форт Токугава сёгунлиги томонидан Сугару бўғозини рус флотининг эҳтимолий босқинидан ҳимоя қилиш мақсадида қурилган[4]. 1869-йилда бир йилгина яшаган Эзо Республикаси пойтахти мақомида эди. У Япония Империяси ва Эзо Республикаси ўртасида бўлиб ўтган Бошин урушининг сўнги жанг майдонига айланди. Ҳакодате Жанги номи билан тарихда қолган жанг бир ҳафта давом этди (1869-йил 20-27-июн)[2]. Шундай қилиб, Япониянинг сўнги фуқаролар уруши Горёкаку фортида якунига етди ва Япония тарихининг янги даври бошланди.

Ҳусусиятлари

Форт харитаси, ХИХ аср
Махсус тарихий жой сифатида белгиланган ҳудуд кенглиги 251.000 м²
Форт деворлари атрофида қазилган хандақ узунлиги 1.8 км
Асосий девор баландлиги 5-7 метр
Асосий девор қалинлиги 27-30 метр

Хронология

1854: Март: Токугава сёгунлиги Америка Қўшма Штатлари билан дўстлик шартномаси тузди.

Апрел: Америка флоти портни кўздан кечириш учун Ҳакодатега келди.

Июн: Токугава сёгунлиги Ҳакодате Магистратини ташкил қилди.

1857: Июн: Горёкаку қурилиши бошланди.
1864: Июн: Горёкаку қурилиши деярли тугалланади, Ҳакодате Магистрати биноси Горёкаку ичига кўчиб ўтади.
1867: Октябр: Токугава сёгунлиги Меижи ҳукуматига қарши қўзғолон бошлайди.
1868: Октябр: Токугава сёгунлиги ҳарбийлари Горёкакуга жойлашди.
1869: Апрел: Меижи ҳукумати Горёкакудаги Токугава ҳарбийларига ҳужум қила бошлайди.

Май: Меижи ҳукумати кенг кўламли сўнги ҳужумни амалга оширди. Уруш тугади.

1914: Июн: Горёкаку аҳоли учун паркга айлантирилди.
1952: Март: Горёкаку махсус тариҳий ҳудуд деб эълон қилинди.

Парк

Бугунги кунда Горёкаку форти махсус маданий меърос обекти ҳамда махсус парки сифатида фаолият юритмоқда. Ҳакодате шаҳри музейининг бир қисми ва баҳорда сакура гулларини томоша қилиш учун жамоатнинг севимли жойларидан биридир.

Манбалар

  1. ↑ Ҳинаго, Мотоо. Жапанесе Cастлес. Коданша Интернатионал Лтд. анд Шибундо, 1986 — 131–133-бет. ИСБН 0870117661. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Нуссбаум, Лоуис-Фрéдéриc. Горйōкаку. Лондон, Энгланд: Ҳарвард Университй Пресс, 2002 — 259-бет. ИСБН 0-674-00770-0. 
  3. ↑ Нуссбаум, Лоуис-Фрéдéриc. Горйōкаку. Лондон, Энгланд: Ҳарвард Университй Пресс, 2002 — 259-бет. ИСБН 0-674-00770-0. 
  4. ↑ Нуссбаум, Лоуис-Фрéдéриc. Горйōкаку. Лондон, Энгланд: Ҳарвард Университй Пресс, 2002 — 259-бет. ИСБН 0-674-00770-0. 

Ўқиш учун

  • Бенесч, Олег анд Ран Зwигенберг. Жапан'с Cастлес: Cитаделс оф Модернитй ин Wар анд Пеаcе. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2019 — 374-бет. ИСБН 9781108481946. 
  • Де Ланге, Wиллиам. Ан Энcйcлопедиа оф Жапанесе Cастлес. Гронинген: Тоё Пресс, 2021 — 600-бет. ИСБН 978-9492722300. 
  • Счморлеитз, Мортон С.. Cастлес ин Жапан. Токё: Чарлес Э. Туттле Cо., 1974 — 144-бет. ИСБН 0-8048-1102-4. 

Ташқи ҳаволалар