Gossek Fransua Jozef
ГОССЕК (Госсеc) Франсуа Жозеф (1734.17.1, Белгиядаги Верни ш,— 1829.16.2, Пасси, Париж ёнида) — франсуз композитори, дирижёр, педагог . Франсуз симфонияси, Миллий мусиқа институти (1795-йилдан консерватория) асосчиси, Франсия институти (академияси) аъзоси (1795-йилдан). 1816-йилгача Париж консерваториясининг бош инспектори ва проф. 29 симфония, 20 дан ортиқ опера, бир неча оратория, месса, квартет, пуфлама созлар оркестри учун асарлар (жумладан, 3 симфония) ва б. муаллифи. Буюк Франсуз инқилоби ғоялари таъсири остида янги мусиқа жанри (оммавий қўшиқ, мотам марши), услуб ва ижро турлари (йирик, улуғвор вокалсимфоник асарларни катта майдонларда оммавий тарзда ижро этиш)ни кашф этган, мусиқа таълими тизимини ислоҳ қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |