Гот ёзуви — қадимги ёзув тури. Бунда лотин ҳарфлари ўзига хос усулда ёзилади. Г.ё.да 27 белгидан иборат бўлган алоҳида алифбо бўлиб, гот тилида ёзилган барча битикларда шу ёзув қўлланган. Г.ё. асосчиси гот библиясининг таржимони, епископ Улфил (тахминан 311—383 й.) ҳисобланади. Г.ё. асосида ИВ асрда юнон ёзуви юзага келган. Қад. Г.ё. намуналари Италия (Х аср), Ғарб. Европа мамлакатлари (П-а.)да учрайди.

Г.ё.нинг 4 тури мавжуд: 1) учли ёзув (текстура); 2) синиқ чизиқли учли ёзув (фрактура); 3) думалоқ ҳарфлардан иборат синиқ ёзув (швабахер); 4) Рим деворий ёзувларига тақлидан айлана-гот ёзуви. Айрим тадқиқотчилар Г.ё. умуман гот тилидаги фонемаларга тўғри келишини таъкидлайдилар. Ҳозир амалда деярли қўлланмайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил