Готланд — Болтиқ денгизининг ўрта қисмидаги йирик орол. Скандинавия ярим оролдан 84 км кенгликдаги бўғоз орқали ажралиб туради. Майд. 2960 км2. Аҳолиси 58 минг киши (1993). Маъмурий жиҳатдан Швесияга қарашли. Оҳактош ва қумтошлардан тузилган плато. Карст ривожланган. Бал. 83 м гача.

Готланд
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Иқлими мўтадил, денгиз иқлими. Йиллик ёғин 500 мм. Оролнинг қарийб ярми қарағай ўрмонлари билан банд, торф қатламлари учрайди. Оҳактош олинади. Қишлоқ хо'жалигида асосан, буғдой, сули, қанд лавлаги, картошка экилади. Чорвачилик ҳам ривожланган. Бош шаҳри ва порти — Висбю. Халл-Хангвар резервати бор. Туризм ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил