Готтентотлар, кой-коин (ўзларини кой-коин, яъни ҳақиқий одамлар деб аташади) — Боцванадаги қардош халклар гурухи (25 минг кишига яқин). Голландлар Г. деб аташган. Намибияда (80 мингга яқин) ва ЖАРда (2 мингга яқин) (1990-йиллар ўрталари) яшашади. Уларда битта тил бирлиги мавжуд эмас. Кўпчилиги африкаанс тилида сўзлашади. Негроид ирқига мансуб. Диндорлари асосан протестантлар. Анъанавий дин ҳам сақланиб қолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил