Gottfried Leibniz
Готтфриэд Wилҳелм Леибниз (1646-йил, 7-январ, Лейпсиг- 1716.14.11, Ганновер) — немис файласуфи, физик, математик, [[тарихчи]. Берлин Фанлар академиясининг асосчиси ва президенти (1700). 1676-йилдан Ганновер герсоглари хизматида. Петр И илтимосига кўра, Россияда маориф ва давлатни бошқаришни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиққан. Леибниз фикрича, реал дунё ўзаро бўлинмас руҳий субстансия — монадалардан иборат. Монадалар барча нарсаларнинг, ҳаётнинг асосини ташкил қилади. Табиат қуйи даражадаги, инсон эса олий даражадаги монадалардан ташкил топган. Билиш назариясида рационализм мавқеида турган. Локк сенсуализмига қарши чиққан. Умумий, зарурий билимнинг асоси фақат ақл бўлиши мумкин деб ҳисоблаган. Физикада фазо ва вақт ҳаракатининг нисбийлиги тўғрисидаги, мантиқда анализ ва синтез тўғрисидаги таълимотни ривожлантирди, етарли асос қонунини биринчи бўлиб изоҳлаб берди. У математик мантиқ асосчиларидан биридир. Леибниз дифференсиал ҳисоб ва интеграл ҳисобни кашф қилди, катта сонларни ҳисоблаш машинасини яратди. Тилшуносликда тилларнинг пайдо бўлиш тарихини, генеалогик таснифини яратди, номларнинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимотни ривожлантирди. Сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида табиий ҳуқуқ консепсияси ва ижтимоий келишув ҳақидаги таълимотни ҳимоя қилган. У оптик асбоблар ва гидравлик машиналар лойиҳасини яратган. 1926-йилдан Берлинда Леибниз жамияти мавжуд[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |