Gova
Гова (форс, ҳўкиз) — қад. Суғдиёна ўлкасининг алоҳида музофоти. Авесто китобида Зарафшон водийси ҳақида гапирилиб, "Суғуда" (Суғд) номи билан бирга "Г." номи ҳам тилга олинган. Ундаги маълумотга кўра Г. ҳозирги Самарқанд вилоятининг шарқий туманларини ўз ичига олган ва сувга сероб, чорваси кўп обод жой бўлиб, ахрлиси фаровон турмуш кечирган. Афсоналарда Г. одам бошли ҳўкиз (Говмард) образида тасвирланади. Хоразмда у "Жовмард қассоб" ("Говмард қассоб") номли эпик қаҳрамон образида тилга олинади. Самарқанд яқинидаги Талли Барзу ҳаробаси қазилганда, милоднинг бошларига оид бир хум синиғи топилди, унда одам бошли ҳўкиз сурати тасвирланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |