Govhar Beydullayeva
Говҳар Бейдуллаева (озарбайжонча: Гöвҳəр Бəйдуллаева; 2003-йил 23-апрелда туғилган) – озарбайжонлик шахматчи. У 2022-йилда аёллар ўртасида гроссмейстер (WГМ) унвонини олган[1]. У 2022-йилда қизлар ўртасида 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, шунингдек, 2021-йилда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган.
| Говҳар Бейдуллаева | |
| Туғилган санаси: | 2003-йил 23-апрел |
| Туғилган жойи: | Ал Зулфи, Саудия Арабистони |
| Фуқаролиги: | Озарбайжон |
| Унвони: | Гроссмейстер (2022-йил) |
| Максимал рейтинги: | 2417 (июн 2024-йил) |
Фаолияти
Жаҳон ва Европа чемпионатлари
Говҳар Бейдуллаева турли ёш тоифаларида Европа ёшлар шахмат чемпионати ва Жаҳон ёшлар шахмат чемпионатида Озарбайжон шарафини бир неча бор ҳимоя қилган. Ушбу мусобақаларда у учта медални қўлга киритган: 2017-йилда 14 ёшгача бўлган қизлар (У14) ўртасидаги Европа ёшлар шахмат чемпионатида олтин медал[2], шунингдек 2014-йилда 12 ёшгача бўлган қизлар (У12) ўртасидаги Европа ёшлар шахмат чемпионатида кумуш медал[3] ва 2015-йилда 12 ёшгача бўлган қизлар (У12) ўртасидаги Европа ёшлар шахмат чемпионатида кумуш медал[4].
2013-йилда Говҳар Бейдуллаева 10 ёшгача бўлган қизлар (У10) ўртасидаги Европа ёшлар рапид шахмат чемпионатида ғолиб бўлган[5].
2018-йил август ойида у 16 ёшгача бўлган қизлар (У16) ўртасидаги Европа ёшлар шахмат чемпионатида 4-ўринни эгаллаган[6].
2021-йилда у 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон Кубогини қўлга киритган[7]. Шу йилнинг ўзида у 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон ёшлар супер финалида ҳам ғолиб бўлган[8].
2022-йил апрел ойида у 2022-йилги Европа шахмат индивидуал чемпионатида энг яхши натижани қайд этган аёл учун олтин медални қўлга киритган[9].
2022-йил октябр ойида у Италия, Сардиния шаҳрида ўтказилган қизлар ўртасидаги Жаҳон ёшлар шахмат чемпионатида ғолиб бўлган[10].
2023-йилда Бейдуллаева Жаҳон ёшлар рапид шахмат чемпионатининг илк бор ўтказилган мусобақасида ғолиб бўлган. Шунингдек, у Жаҳон ёшлар блитз шахмат чемпионатида бронза медални қўлга киритган.
Жомоавий
2019-йилда у 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон ёшлар шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Озарбайжон миллий ёшлар терма жамоаси сафида иштирок этган[11].
Говҳар Бейдуллаева 2021-йилдан буён Озарбайжон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У Аёллар шахмат олимпиадасида Озарбайжон–3 жамоаси сафида иштирок этган.
2016-йилда Боку шаҳрида ўтказилган 42-шахмат Олимпиадаси (аёллар)да учинчи тахтада ўйнаган ва +3, =6, −2 натижани қайд этган[12].
У 2021 ва 2023-йилларда Европа аёллар жамоавий шахмат чемпионатида Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган. Озарбайжон терма жамоаси 2021-йилда бронза медал, 2023-йилда эса кумуш медални қўлга киритган[13][14].
Озарбайжон чемпионатлари
2012-йилда Говҳар Бейдуллаева 10 ёшгача бўлган қизлар (У10) ўртасидаги Озарбайжон ёшлар шахмат чемпионатида ғолиб бўлган. Кейинчалик у ушбу муваффақиятини 2013, 2015 ва 2016-йилларда яна уч бор такрорлаган[15][16].
Говҳар Бейдуллаева Озарбайжон аёллар ўртасидаги миллий шахмат чемпионатларида бир неча бор иштирок этган ва ушбу мусобақаларда 5 та медални қўлга киритган: 2022 ва 2023-йилларда олтин медаллар [17], 2020 ва 2021-йилларда кумуш медаллар[18][19] ҳамда 2019-йилда бронза медал[20].
Бошқа ғалабалар
2014-йилда у „Баку Опен 2014“ шахмат фестивалининг Б тоифасида муваффақиятли иштирок этган. У 9 партиядан 7 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаган ҳамда мусобақа давомида 189 ЭЛО рейтинг очкосини қўлга киритган[21].
2017-йилда Говҳар Бейдуллаева 10 та партиядан 10 очко тўплаган ҳолда Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган „Михаил Ботвинник кубоги“ мусобақасида ғолиб бўлган[22][23].
2021-йилда у Сербия, Белград шаҳрида ўтказилган „Сербиа Опен Мастерс“ турнирида аёллар ўртасида кумуш медални қўлга киритган[24].
Ҳаволалар
| Викиомборда „Говҳар Бейдуллаева“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
- Говҳар Бейдуллаева чесс гамес ат 365Чесс.cом
Манбалар
- ↑ „Бейдуллаева, Говҳар“. ратингс.фиде.cом. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
- ↑ „Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип 2017“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „24тҳ ЭУРОПЕАН ЙОУТҲ CҲЕСС CҲАМПИОНСҲИП 2014“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „25тҳ Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип 2015 У12 – Гирлс“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „13тҳ Эуропеан Ёутҳ Рапид Чесс Чампионшип 2013 – Гирлс У10“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип Г-16 – 2018“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Г18 ФИДЕ Онлине Рапид Wорлд Cуп 2021“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Фиде Ёутҳ Рапид Супер Финал Г18“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Маттҳиас Блуэбаум wинс Эуропеан Индивидуал Чесс Чампионшип 2022“. эуропечесс.орг (2022-йил 7-апрел). Қаралди: 2022-йил 9-апрел.
- ↑ „Wорлд Жуниор Гирлс Чесс Чампионшип 2022“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Wорлд Ёутҳ Чесс Олймпиад 2019“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „42нд Олймпиад Баку 2016 Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „14тҳ Эуропеан теам чесс чампионшип 2021 – Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Эуропеан Теам Чесс Чампионшип 2023 - Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „14 яşадəк қıзлар арасıнда Азəрбайcан биринcилийи 2016“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом – АЗЕ Чмп, гирлс У-12“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Азербаижан Чесс Чампионшип wомен 2022“. асф.орг.аз. 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 5-феврал.
- ↑ „Азербаижан wомен'с чесс чампионшип 2020“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Азербаижан wомен'с чесс чампионшип 2021“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Азербаижан wомен'с чесс чампионшип 2019“. чесс-ресулц.cом (2019-йил 12-феврал). Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ „Баку опен 2014“. чесс-ресулц.cом (2014-йил 1-октябр). Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ „АCФ Ботвинник cуп 2017“. чесс-ресулц.cом (2017-йил 8-ноябр). Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ „Ёунг Азербаижани плаер wинс Микҳаил Ботвинник cуп“. азернеwс.аз (2017-йил 10-ноябр). Қаралди: 2024-йил 20-ноябр.
- ↑ „Сербиа Опен Мастерс“. чесс-ресулц.cом.