Гоя мукофоти (испанча: Премиос Гоя) — Испания киносидаги бадиий ва техник ютуқлар учун бериладиган мукофотлардир. Улар ҳар йили Испания кинематография санъати ва фанлари академияси (ААCCЕ) томонидан, академия овоз берувчи аъзоларининг баҳолашига кўра, кинематография соҳасидаги юксак ютуқларни эътироф этиш мақсадида топширилади. Ҳар йили Испания филмлари ва уларни яратган мутахассисларни эътироф этишдан ташқари, Академия танлов асосидаги „Энг яхши Европа филми“ ва „Энг яхши Иберо-Америка филми“ мукофотларини, шунингдек, танловдан ташқари Фахрий ва Халқаро Гоя мукофотларини ҳам топширади.

Гоя мукофоти
Аввалги: 40-Гоя мукофотлари маросими

Маросим логотипи
Тури киномукофот
Тавсиф Испаниянинг миллий киномукофоти
Сана ҳар йили
Мамлакат Испания
Тақдим этувчи Испания кинематография сан’ати ва фанлари академияси
Мукофот қисқартмаси ААCCЕ
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 1986
Биринчи бор тақдирланиш 1987
Вебсайт Оффиcиал wебсите

Биринчи Гоя мукофотларини топшириш маросими 1987-йилда, Академия ташкил этилганидан бир йил ўтиб, Мадриднинг Лопе де Вега театрида бўлиб ўтган. Ўшандан бери улар Барселона, Севиля, Малага, Валенсия, Валядолид ва Гранадада ҳам ўтказилди. 5-маросимдан ташқари, барча маросимлар Телевисиóн Эспаñола (ТВЕ) жамоат телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган.

Мукофот ҳайкалчаси ҳайкалтарош Жосé Луис Фернáндез томонидан яратилган Франcисcо Гоянинг кичик бронза бюстидир.

Тарихи

Ҳар йили энг яхши испан филмларини тақдирлаш мақсадида, Испания кинематография санъати ва фанлари академияси ХВИИИ–ХИХ аср рассоми Франcисcо Гоя номи билан аталган „Гоя“ мукофотларини таъсис этишга қарор қилди. Илк тақдирлаш маросими 1987-йил 17-мартда Мадриднинг Лопе де Вега театрида бўлиб ўтди. 2-маросимдан 9-маросимгача мукофотлар Пасео де ла Cастелланадаги Палаcио де Cонгресос саройида ўтказилди[1]. Кейинчалик улар Мадридда жойлашган Палаcио Муниcипал де Cонгресос саройига кўчирилди[1]. 2000-йилда маросим Барселонадаги Л’Аудитори биносида бўлиб ўтди. 2019 ва 2023-йилги маросимлар Севиляда[2], 2020 ва 2021-йилги маросимлар Малагада[3][4], 2022-йилги маросим Валенсияда, 2024-йилги маросим Валядолидда, 2025-йилги маросим Гранадада ва 2026-йилги маросим Барселонада бўлиб ўтди.

2003-йилда кўплаб кино соҳаси мутахассислари „Гоя“ мукофотини топшириш маросимидан фойдаланиб, Азнар ҳукуматининг АҚШнинг Ироққа бостириб киришини қўллаб-қувватлашига қарши эканликларини билдиришди. 2004-йилда АВТ (Испаниядаги терроризмга қарши уюшма) Лопе де Вега театри олдида терроризмга ва баск айирмачиларининг ҳарбийлашган ташкилоти бўлган ЭТАга қарши намойиш ўтказди. 2005-йилда Жосé Луис Родрíгуэз Запатеро Испания тарихида ушбу тадбирда иштирок этган илк бош вазир бўлди. 2013-йилда маданият ва таълим вазири Жосé Игнаcио Wерт „бошқа ишлари борлигини“ айтиб, тадбирга келмади. Айрим актёрлар ушбу қарор ҳукуматнинг уларнинг касби ва соҳасига нисбатан ҳурмацизлигини акс эттиришини айтишди.

Соврин учун ясалган ҳайкалча

Мукофотнинг ўзи ҳайкалтарош Жосé Луис Фернáндез томонидан яратилган Франсиско Гоянинг кичик бронза бюстидир, гарчи Гоя мукофотларининг биринчи нашри учун оригинал ҳайкал Мигуэл Ортиз Берроcал томонидан тайёрланган бўлса-да[5][6]. Соврин ҳайкали норасмий равишда „cабезóн“ (кўпликда: cабезонес), яъни „катта бош“ деб аталади[7].

Мукофотлар

Мукофотлар ҳозирда 28 та танловли тоифада топширилади, 37-маросимдан буён ҳар бир тоифада бештадан номзод кўрсатиб келинмоқда. Илгари, биринчи маросимда учта номзод, иккинчи ва учинчи маросимларда бештадан, тўртинчидан ўн иккинчи маросимгача учтадан ҳамда ўн учинчидан 36-маросимгача тўрттадан номзод бўлган. Бундан ташқари, иккита танловдан ташқари тоифа мавжуд: Фахрий Гоя мукофоти ва Халқаро Гоя мукофоти.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „30 аñос де Гоя“. Диарио Сур (2016-йил 29-январ).
  2. ↑ „Тҳе Гоя 2019 аwардс гала wилл бе ҳелд ин Севилле.“. www.ҳотелеуропасевилла.cом. Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
  3. ↑ Лóпез, Франcисcо Гриñáн / Антонио Жавиэр „Тҳе старс шоне ? виртуаллй ? фор Спаин'с Гоя филм аcадемй аwардс ин Малага“ (эн). суриненглиш.cом (2021-йил 7-март). 2021-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
  4. ↑ Ланг, Жамиэ „Глобал Буллетин: Антонио Бандерас то Ҳост Спаниш Аcадемй Гоя Аwардс ин Малага“ (эн-УС). Вариэтй (2020-йил 1-июл). Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
  5. ↑ Ҳисторй оф тҳе статуэ ат тҳе оффиcиал Премиос Гоя wебсите (испанча). [Ретриэвед 14 Марч 2018]
  6. ↑ Ҳисторй оф тҳе Гоя Аwардс (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-30 санасида архивланган) ат тҳе Спаниш Cинема Аcадемй wебсите (испанча). [Ретриэвед 14 Марч 2018]
  7. ↑ Бенито, Алехандра „Лас межорес анécдотас де лос Гоя: дел премио ал рей Жуан Cарлос ал ладрóн де 'cабезонес'“. Ванитатис (2022-йил 10-феврал).

Ҳаволалар