Гояс — Бразилиядаги штат, Бразилия ясситоғлигининг марказий қисмида, Токантинс дарёси ҳавзасида. Майд. 340,2 минг км2. Ахрлиси 4,99 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Гояния шаҳри. Релефи бал. 800–900 м ли Гояс ясситоғлигидан иборат. Ёзи сернам субекваториал иқлим. Ўртача ойлик температура 22— 26°, йилига 1500–2000 мм ёғин ёғади. Ҳудудининг катта қисмини шимолида саванналар эгаллаган, доим яшил ўрмонлар бор.

Гояс
португалча: Гоиáс

Герб
Gerb
Байроқ (Таъриф)
Bayroq
Бразилия штати
Тегишли Марказий-ғарбий ҳудуд
Таркибида • 5 мезорегион;
• 18 микрорегион;
• 246 мунисипалитет
Маъмурий маркази Гояния шари
Йирик шаҳарлари Гояния, Анаполис, Луизания, Риу-Верди
ЙАИМ (2008) Р$ 75,274 млрд.  (9-ўрин)
Аҳоли (2010) 6 003 788 киши
Зичлиги 17,65 киши./км²
Майдони 340 103,5 км² (7-ўрин)
Вақт минтақаси УТC-3
Код ИСО 3166-2 БР-ГО
Расмий сайти ҳттп://www.гоиас.гов.бр
Харитада
Goyas xaritada
Goyas, Xarita
15°56′0″С 50°8′0″W / 15.93333°С 50.13333°W / -15.93333; -50.13333

Гояс — аграр штат; йирик шаҳарлар атрофида деҳқончилик, ички раёнларда экстенсив чорвачилик билан шуғулланилади. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — шоли, шакарқамиш, пахта, шунингдек, кофе, тамаки, маккажўхори, маниок, ловия етиштирилади. Фойдали қазилмалардан асбест (Бразилияда 1-ўринда), олтин, олмос, қисман никел, мис олинади. Асосий саноат тармоқлари: озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш, кўн поябзал. Йирик шаҳарлари: Анаполис, Серис.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Гояс" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил