Гозургоҳ — Ҳирот шаҳрида Шоҳруҳ Мирзо томонидан Абдуллоҳ Ансорий қабри бошида бунёд этилган мозор ва зиёратгоҳ.

Тарихи

Қурилиши 1425-йил бошланиб, 1427-йил тамомланган. Шохруҳ зиёратга катта даромад келтирувчи ермулкларни вақф қилган. Гузургоҳ мажмуаси Абдуллоҳ Ансорий қабри атрофида зиёратчилар учун қурилган айвон ва супаларни, иккита жамоатхона ва яна бир иморатни ўз ичига олган. Кейинчалик ушбу мозорга кўплаб машҳур кишилар, олим ва дин арбоблари дафн этилган. Алишер Навоий ҳам бу мозор ва зиёратгоҳни обод қилишга катта эътибор берган. Бобур 1506-йил Ҳиротнинг диққатга сазовор жойлари билан танишганда, Гозургоҳни ҳам зиёрат қилган.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедияси. Тошкент: "Шарқ" нашриёти, 2014-йил — 210-бет.