Тирол грёстли
Бавариядаги Грёстл

Грёстл (олмонча: ростен  — қовурилган) — Австрия ошхонасининг анъанавий таоми. Тиролга хос таом. У қайнатилган картошкани термик ишлов берилган мол гўшти, чўчқа гўшти (одатда елка ёки бўйин), тўғралган бошпиёз, қўзиқорин ва зираворлар (туз, қалампир, маёран, зира, майданоз ва бошқалар) билан эритилган сарёғда қовуриб тайёрланади[1][2][3].

Якшанба кунги кечки иссиқ таомдан қолган маҳсулотлардан грёстл тайёрланади, деб ҳисобланади, шунинг учун у одатда душанба куни пиширилади[4]. Грёстл кўпинча қовурилган тухум билан тортилади.

Шунга ўхшаш рецептлар орасида блунцгрёстл (мол гўшти ўрнига қора қонли колбаса билан), wурстгрёстл (колбаса билан), эркакча ёки Инсбрук грёстл (бузоқ гўшти билан), шунингдек, немис деҳқонча нонушта таомлари мавжуд.

Қизиқ фактлар

Таом номи, шунингдек, австриялик ва даниялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган Грøстл (Гроэстл) итератив криптографик хеш функсияси учун шаблондир.

Манбалар

  1. ↑ Мариа Дреwес: Тиролер Кüче. 10. Ауфлаге, Тйролиа Верлагсансталт, 1994, ИСБН 3-702-21676-6
  2. ↑ Маргит Проэбст: Кочен фüр зwеи — унд ничц блеибт üбриг. Грäфе унд Унзер, 2012, ИСБН 3-833-82388-7, С. 108.
  3. ↑ Грёстл // Кулинарная энсиклопедия. Том 7. Г-Д (Граппа — Дацкиэ булочки). Наталя Шинкарёва, Надежда Бондаренко. — М: ИД „Комсомолская правда“, 2015 ИСБН 5040535406, 9785040535408
  4. ↑ Андреас Лехер: МАРCО ПОЛО Реисефüҳрер Тирол. Маир Думонт Марcо Поло, 2013, ИСБН 3-829-79979-9, С. 23.

Ҳаволалар