Grace Bedell
Граcе Беделл (инглизча: Граcе Греэнwоод Беделл, Биллингсга турмушга чиққан; 1848 — 1936) — америкалик, 11 ёшида АҚШ президенти Авраам Линколнга хат ёзган. Кейинчалик Линколн 1861-йил феврал ойида Беделл билан учрашди.
| Граcе Беделл | |
|---|---|
| инглизча: Граcе Греэнwоод Беделл | |
![]() | |
| Таваллуди |
1848-йил 4-ноябр |
| Вафоти |
1936-йил 2-ноябр Канзас, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Ёзувчи |
Ҳаёти
1848-йили 4-ноябрда Ню-Ёркнинг штатининг Албион қишлоғида туғилган. Оилада яна иккита опа-сингил бор эди — Элис ва Хелен исмли қизлар. Беделл болалигини Вестфилд қишлоғида ўтказди[1].
Линколнга хат ёзиш
| Граcе Беделл хати | |
| Авраам Линколн хати | |
1860-йилнинг 15-октабр куни, Линколн АҚШ президенти бўлиб сайланишидан олдин Граcе Беделл номзодга соқолин ўстириш тўғрисида илтимос ёзиб, хат юборган бўлади. Қизнинг мактубида соқол Линколннинг ташқи кўринишини яхшилаши, ҳали ўзининг айтилган акалари билан номзод соқоли ўстирса, улар ўз овозин беришларини гаровга қўйган[2]. 4 кундан сўнг, 19-октабр Линколн қизнинг илтимосини[3] бажаришга ваъда бермади, бироқ у бир ой ичида соқолини ўстирди. Президентликка сайланганидан сўнг, Америка бўйлаб саёҳат чоғида, янги раҳбар Грейснинг туғилган шаҳрига тўхтади ва уни топиб олганидан кейин соқоли учун миннатдорчилик билдирди. Неw Ёрк Wорлд газетаси 1861-йил 19-февралдаги сонида ушбу воқеа ҳақида хабар берди. Ва 1878-йилда маҳаллий газетага берган интервюсида Грейс Беделл-Биллингс америкаликларга уни хат ёзишга нима ундаганини эслатди. Асл Граcе Беделл мактуби ҳозирда Детроит Публиc Либрарй Буртон Ҳисториcал Cоллеcтион сақланади[4]. Линколннинг жавоб хати 1990-йиллар бошида 1 000 000 долларга сотувга қўйилган ва номаълум хусусий коллексиячи томонидан сотиб олинган[1].
2007-йили тадқиқотчилар Граcенинг Линколнга ёзган яна бир мактубни топдилар, у ерда Беделл ўз ота-онаси учун молиявий ёрдам сўради. Мактуб 1864-йили 15 ёшар Граcе билан ёзилган.
Шахсий ҳаёти
Граcе 17 ёшида АҚШ фуқаролар урушининг иштирокчиси сержант Жорж Нютон Биллингсга турмушга чиқиб, улар Канзас штатининг Делфос шаҳрига кўчган. Делфосда эр-хотиннинг 1 ўғли бор эди. Граcе Беделл 1936-йил ўзининг 88-туғилган кунигача 2 кун етмай, 2-октабр вафот этди, маҳаллий қабристонга дафн қилинди[5].
Линколн расмлар
Хотира

- 1999-йилда Вестфилд қишлоғида Линколн ва Беделлга бағишланган ёдгорлик ўрнатилди[6].
- Граcе Беделл вафот этган шаҳарда бир ёдгорлик бор[7].
- Ҳодисанинг 150 йиллигини нишонлашда (2010) ссенарий муаллифи Марк Эсслингер ва режиссёр Эрик Бурдетт ёш актриса Лана Эсслингер[8] иштирокида „Граcе Беделл“[9] номли қисқа метражли филмни суратга олишди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 АБРАҲАМ ЛИНCОЛНъС БЕАРД: ТҲЕ ИДЕА ОФ АН 11-ЕАР-ОЛД ГИРЛ (ингл.)
- ↑ Граcе Беделл’с Леттер то Линcолн (ингл.)
- ↑ Леттер то Граcе Беделл (ингл.)
- ↑ Буртон Ҳисториcал Cоллеcтион (Wайбаcк Мачине сайтида 12-январ 2015-йил санасида архивланган) (ингл.)
- ↑ Граcе Беделл Биллингс
- ↑ Граcе Беделл (ингл.)
- ↑ „Гроw а Беард, Абе“ Гирл Монумент (ингл.)
- ↑ Лана Эсслингер (ингл.)
- ↑ Граcе Беделл (2010) (ингл.)
Ҳаволалар
- Кичкина қизнинг маслаҳати(ингл.) )
- Плаинс Фолк: Президент куни[сайт ишламайди](ингл.) )
- Элизавета Муромская — „Қандай қилиб президент бўлиш мумкин ёки Грейс Беделлнинг ҳикояси“ (рус. )
