Грейс Лау Мо-шеунг (1991-йил 19-октябрда туғилган)[1] — гонконглик каратечи. У Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларининг карате бўйича аёллар ўртасида бронза медалини қўлга киритди. У карате бўйича Олимпиада медалини қўлга киритган биринчи Гонконг спортчиси ҳисобланади[2][3]. Шунингдек, Граcе Лау карате бўйича Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Жаҳон пляж ўйинларида аёллар ўртасидаги карате бўйича индивидуал баҳсларда бронза медали совриндори ҳисобланади. У карате бўйича Осиё чемпионатининг тўрт карра совриндори ҳамдир.

Граcе Лау Мо-шеунг
Шахсий маълумотлар
Ўз тилидаги исми — 劉慕裳
Туғилиши — (1991-10-19) 19-октябр 1991-йил (аге 30)
Спорт
Давлат — Ҳонгконг
Спорт тури — Карате
Қўшимча — Индивидуал ката
Медаллар
Аёллар каратеси
Вакиллик  Ҳонг Конг
Олимпиада ўйинлари
Bronze medal — third place 2020-йил Токё Индивидуал ката
Жаҳон чемпионати
Bronza medal — 3-oʻrin 2018-йил Мадрид Индивидуал ката
Bronza medal — 3-oʻrin 2021 Дубаи Индивидуал ката
Жаҳон ўйинлари
Bronze medal — 3-oʻrin 2022-йил Бирмингҳам Индивидуал ката
Осиё ўйинлари
Bronza medal — 3-oʻrin 2018-йил Жакарта Индивидуал ката
Осиё Чемпионати
Silver medal — second place 2015-йил Ёкоҳама Индивидуал ката
Silver medal — second place 2019-йил Тошкент Индивидуал ката
Bronze medal — third place 2018-йил Амман Индивидуал ката
Bronze medal — third place 2021-йил Олмота Индивидуал ката
Жаҳон пляж ўйинлари
Bronze medal — third place 2019-йил Доҳа Индивидуал ката

Спортдаги фаолияти

Граcе Лау 2015-йили Япониянинг Ёкогама шаҳрида карате бўйича ўтказилган Осиё чемпионатининг ката бўйича аёллар ўртасида кумуш медални қўлга киритди. 2018-йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида аёллар ўртасида карате бўйича бронза медалларидан бирига сазовор бўлди[1]. Ўша йили у Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган 2018-йилги карате бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида ката бўйича бронза медали соҳиби бўлди[4][5].

Граcе Лау 2015, 2018 ва 2019-йилларда карате бўйича ўтказилган Осиё чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган. 2019-йил Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида карате бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида аёллар ўртасида ката бўйича яккалик баҳсларида кумуш медалга эгалик қилди[6][7].

2020-йилда Граcе Лау Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган 2020-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида Гонконг номидан қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди[8][9]. У аёллар ўртасидаги карате баҳсларида туркиялик Дилара Бозанни 26,94 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди[3]. Граcе Лау, шунингдек, ёпилиш маросимида Гонконгнинг байроқдори ҳам бўлган[10]. Олимпиададан бир неча ой ўтгач, у Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган карате бўйича 2021-йилги жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида карате бўйича яккалик баҳсларида бронза медалларидан бирини қўлга киритди[11]. Орадан бир ой ўтиб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида карате бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди[12][13].

Граcе Лау 2022-йилда АҚШнинг Бирмингҳам шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон ўйинларида аёллар ўртасида карате бўйича бронза медалини қўлга киритди[14].

Ютуқлар

Йил Мусобақа Жой Даража Тадбир
2015-йил Осиё чемпионати Ёкогама, Япония 2 Индивидуал ката
2018 Осиё чемпионати Амман, Иордания 3 Индивидуал ката
Осиё ўйинлари Жакарта, Индонезия 3 Индивидуал ката
Жаҳон чемпионатлари Мадрид, Испания 3 Индивидуал ката
2019 Осиё чемпионати Тошкент, Ўзбекистон 2 Индивидуал ката
Жаҳон пляж ўйинлари Доҳа, Қатар 3 Индивидуал ката
2021-йил Ёзги Олимпия ўйинлари Токио, Япония 3 Индивидуал ката
Жаҳон чемпионатлари Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари 3 Индивидуал ката
2021-йил Осиё чемпионати Олмаота, Қозоғистон 3 Индивидуал ката
2022 Жаҳон ўйинлари Бирмингем, Америка Қўшма Штатлари 3 Индивидуал ката

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Карате Ресулц“. 2018 Асиан Гамес. 19-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2020-йил.
  2. ↑ Палмер, Дан. „Санчез тҳе ҳисторй-макер ас карате макес ҳигҳлй-антиcипатед Олймпиc дебут“. ИнсидеТҳеГамес.биз (5-август 2021-йил). Қаралди: 5-август 2021-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „ҲК'с Граcе Лау cаптурес бронзе ин ката cомпетитион“. ртҳк.
  4. ↑ „2018 Wорлд Карате Чампионшипс“. СпортДата. 26-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2020-йил.
  5. ↑ „Ресулц Боок“. 2018 Wорлд Карате Чампионшипс. 26-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-декабр 2020-йил.
  6. ↑ Роwботтом, Мике. „Жапан эарн сих титлес бут Узбек ҳосц алсо голден ат Асиан Карате Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (20-июл 2019-йил). Қаралди: 23-апрел 2020-йил.
  7. ↑ „2019 Асиан Карате Чампионшипс Ресулц“. Wорлд Карате Федератион. 23-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-апрел 2020-йил.
  8. ↑ „WКФ анноунcес фирст қуалифиэд атҳлетес фор Токё 2020“. Wорлд Карате Федератион (18-март 2020-йил). Қаралди: 18-апрел 2020-йил.
  9. ↑ Шефферд, Неил. „Wорлд Карате Федератион анноунcес фирст 40 каратекас то ҳаве қуалифиэд фор Токё 2020“. ИнсидеТҳеГамес.биз (18-март 2020-йил). Қаралди: 18-апрел 2020-йил.
  10. ↑ „Лист оф cлосинг cеремонй флаг беарерс“. 2020 Суммер Олймпиcс. 4-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2021-йил.
  11. ↑ „2021 Wорлд Карате Чампионшипс Ресулц Боок“. Wорлд Карате Федератион. 21-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2021-йил.
  12. ↑ Ҳоустон, Мичаэл. „Бронзе медалс wон он пенултимате дай оф Асиан Карате Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (21-декабр 2021-йил). Қаралди: 21-декабр 2021-йил.
  13. ↑ „2021 Асиан Карате Чампионшипс Ресулц Боок“. Спортдата.орг. 22-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2021-йил.
  14. ↑ „Карате Ресулц Боок“. 2022 Wорлд Гамес. 10-июл 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июл 2022-йил.