Градус тўри (Ернинг градус тўри) — географик харита ва глобусларда меридианлар ва параллелларнинг кесишишидан ҳосил бўлган тўр. Ер юзасидаги географик координаталар — узунликлар ва кенгликларни аниқлашга ёки харитага координаталар бўйича объектларни туширишга хизмат қилади. Муайян меридианнинг барча нуқталари бир узунликка, параллелнинг ҳамма нуқталари эса бир хил кенгликка эга бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил