„Граф Монте-Кристо“ (франсузча: Ле cомте де Монте Cристо) — Алехандре Думаснинг саргузашт романи, 1844-45 йилларда ёзилган, франсуз адабиётининг классик асари. Муаллиф Ўртаер денгизи бўйлаб саёҳат қилаётганида, Монтекристо оролини кўрган ва у ерда кўмилган хазиналар ҳақида афсонани эшитган. Бундан кейин қаҳрамон исмини ўйлаб топган. Муаллиф орол номини ўзгартирган холос. Романдаги воқеалар 1815-29 ва 1838-йилларда бўлиб ўтади.

Тавсиф

Асарнинг бош қаҳрамони, денгизчи Эдмон Дантес, кема капитанининг ўлим олди васиятини бажариш мақсадида Парижга хат билан келади. Портга келганидан сўнг Дантес, қўшни қишлоқдаги Мерседес исмли қизга уйланишни ният қилади. Лекин душманларининг ҳаракатлари сабабли у Иф қасрига қамалади. У ерда Дантес Фариа исмли аббат билан танишади. Фариа ғоят катта хазина кўмилган жойни билади ва ўлимидан олдин бу сирни Дантесга очади. Дантес қамоқдан қочади, хазинани топади ва душманларидан қасос олади.

Роман қаҳрамонлари

  • Эдмон Дантес — асарнинг бош қаҳрамони, денгизчи. Адолацизлик билан қамалади. Кейинчалик Граф Монте- Кристо номи остида танилади.
  • Аббат Фариа — Эдмон Дантеснинг дўсти. Олим ва роҳиб. Дантесга хазина сирини очади.
  • Фернан Монтего — Мерседеснинг қариндоши. Балиқчи, Мерседес билан турмуш қурмоқчи бўлади. Кейинчалик генерал- лейтенант, Граф Морсер ва Франсия пери унвонларига сазовор бўлади.
  • Мерседес Эррера — Дантеснинг келини, кейинчалик Фернаннинг ҳотини.
  • Албер де Морсер — Фернан ва Мерседесларнинг ўғли
  • Данглар — „Фараон“да ишлайдиган муҳосиб. Дантесга қандай хоинлик қилиш ҳақидаги ғояни олға суради. Кейинчалик барон ва давлатманд банкирга айланади.
  • Эрмина Данглар — Дангларнинг ҳотини
  • Эжени Данглар — Дангларнинг қизи. Келажакда актриса бўлишни орзу қилади.
  • Жерар де Вилфор — Марсел прокурори ёрдамчиси. Кейинчалик Парижда қирол прокурори.
  • Рене де Сен-Меран — Вилфорнинг биринчи ҳотини
  • Элоиза де Вилфор — Вилфорнинг иккинчи ҳотини, ўғли Эдуар учун ҳамма нарсага тайёр.
  • Нуарте де Вилфор — Вилфорнинг отаси, собиқ якобинец ва Наполеон сенатори, бонапартлик клуби раиси. Кейинчалик шол касаллигига дучор бўлади."Бунга қарамасдан, у фикр юритади, у истайди, у ҳаракат қилади"
  • Валентина де Вилфор — Вилфорнинг тўнғич қизи, бой меросхўр.
  • Эдуар де Вилфор — қирол прокурорининг ўғли. Эрка ва тантиқ.
  • Гаспар Кадрусс — Дантеснинг қўшниси.
  • Джованни Бертуччо — граф Монте- Кристо ишларининг бошқарувчиси. Бенедеттонинг ўгай отаси.
  • Бенедетто — сурғун қилинган, қочган. Қирол прокурори ва баронесса Дангларнинг никоҳсиз туғилган ўғли. Париж жамиятида виконт Андреа Кавалканти исми билан таниқ.
  • Пер Моррел — Марсел савдогари, „Фараон“ номли кема эгаси.
  • Максимилиан Моррел — Пер Моррелнинг ўғли.
  • Джули Моррел (Эрбо) — Пер Моррелнинг қизи.
  • Эмманюэл Эрбо — Джулининг эри.
  • доктор дъАвринйи — Вилфорлар оиласи шифокори. Биринчи бўлиб бу оиланинг сири ҳақида билиб қолади.
  • Франс дъЭпине — Валентина де Вилфорнинг куёви, Албер де Морсернинг дўсти,
  • Люсен Дебре — Франсия Ташқи ишлар вазирлиги қотиби.
  • Бошан — „Холис овоз“ рўзномасининг муҳаррири, Албер де Морсернинг дўсти.
  • Раул де Шато- Рено — Франсуз зодагони, барон, виконт де Морсернинг дўсти.
  • Гайде — Янинлик паш Али-Тебелиннинг қизи.
  • Луиджи Вампа — ёш чўпон, Рим атрофларидаги қароқчилар тўдасининг бошчиси. Граф Монте- Кристога ҳаёти ва озодлиги билан Бунинг эвазига у граф ва унинг дўстларини ҳеч қачон тегмасликка қасам ичган.
  • Джакопо — корсикалик „Ёш Амелия“ тартанининг мотроси."Ёш Амелия" Иф қасридан қочаётган Дантесни қутқаради. Кейинчалик- граф кемасининг капитани.
  • Батистен — граф Монте- Кристонинг камердинери.
  • Али — қул, граф Монте- Кристонинг ҳизматкори.

Роман экранлаштирилиши

Роман бўйича кўп филмлар олинган.

  • Граф Монте-Кристо — 1908, АҚСҲ. Режиссёрлар Френсис Боггс, Томас Персонс.
  • Граф Монте-Кристо — 1908, Италия. Режиссёрлар Луиджи Маджи ва Артуро Амброзио.
  • Ле Присонниэр ду Чâтеау д’Иф (Уне éвасион манқуéэ) — 1910, Франсия. Режиссёр Викторен Жассе.
  • Граф Монте-Кристо — 1910, АҚСҲ.
  • Монте-Кристо — 1911, АҚСҲ.
  • Монте-Кристо — 1912, АҚСҲ. Режиссёр Колин Кембилл.
  • Граф Монте-Кристо — 1913, АҚСҲ. Режиссёрлар Джозеф Голден, Эдвин Портер.
  • Замонавий Монте-Кристо — 1917, АҚСҲ.Режиссёр Юджин Мур.
  • Граф Монте-Кристо — 1918, Франсия. Режиссёр Анри Поуктал, бош ролда Леон Мато.
  • Монте-Кристо — 1922, АҚСҲ. Режиссёр Эммет Ж. Флинн, бош ролда Джон Гилберт.
  • Монте-Кристо — 1929, Франсия. Режиссёр Генри Фескур. Бош ролларда — Жан Анжелло, Лил Даговер, Гастон Модо, Бернхард Гйўске.
  • Граф Монте-Кристонинг топишмоғи — 1934, АҚСҲ. Режиссёр Роуленд В. Ли, бош ролларда — Роберт Донат, Элисса Ланди, Синди Блекмер.
  • Граф Монте-Кристо — 1942, Мексика. Режиссёрлар Роберто Гавалдон, Чано Уруэта, бош ролда Артуро де Кордова.
  • Граф Монте-Кристо — 1942, Франсия, Италия. Режиссёр Робер Верне, бош ролда Пер Ришар-Вилм.
  • Монте-Кристонинг ҳотини — 1946, АҚСҲ. Режиссёр Эдгар Ж. Улмер.
  • Граф Монте-Кристо — 1953, Италия, Франсия. Режиссёр Робер Верне, бош ролда Жан Маре.
  • Граф Монте-Кристо — 1954, Мексика, Аргентина. Режиссёр Леон Климовский, бош ролда Хорхе Мистрал.
  • Граф Монте-Кристо — 1961, Италия, Франсия. Режиссёр Клод Отан-Лара, бош ролда Луи Журдан.
  • Монте-Кристонинг қайтиши — 1968, Франсия. Режиссёр Андре Юнебел.
  • Граф Монте-Кристо — 1973, Австралия (Мултфилм). Режиссёрлар Жозеф Барбера, Уиллям Ханна.
  • Граф Монте-Кристо — 1975, Буюк Британия, Италия, телефилм. Режиссёр Девид Грин, бош ролда Ричард Чемберлен.
  • Граф Монте-Кристо — 1979, Франсия, Италия, Олмония, телесериал. Режиссёр Дени де Ла Пателер, бош ролда Жак Вебер.
  • Иф қасри маҳбуси — 1988, ССРИ, Франсия. Режиссёр Георгий Юнгвалд-Хилкевич, бош ролларда Виктор Авилов, Михаил Боярский.
  • Граф Монте-Кристо — 1998, сериал, Олмония, Франсия, Италия. Режиссёр Жозеф Даян, бош ролларда Жерар Депарде, Орнелла Мути.
  • Граф Монте-Кристо — 2002, АҚСҲ, Буюк Британия, Ирландия. Режиссёр Кевин Рейнолдс, бош ролда Жеймс Кевизел.
  • Ганкусуо-Граф Монте-Кристо (ғор ҳокими), 2005-2006 — аниме-филм, Япония.
  • Монтекристо — 2006, Аргентина, телесериал.
  • Монтекристо — 2008, Россия, телесериал.

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия