Grafekon
Графекон (юн. грапҳо — ёзаман ва эикон — тасвир) — 2 электрон прожектор (даста)ли электровакуум хотира трубкаси. Прожекторларнинг бири ахборотни ёзиб олишга, иккинчиси ахборотни ўқишга (ҳисоблашга) имкон беради. Электрон прожекторлар диэлектрикли нишоннинг икки қарама-қарши томонига жойлаштирилган, ёзиб олувчи прожектор эса сигнал пластинаси томонига қрнатилган бўлиб, унинг олдида тўр жойлаштирилган. Сигнал кучланишни ёзиб олувчи прожекторнинг бошқарувчи электродларига берилади. Электрон нур дастаси зичлиги буйича модуллаштирилади. Ёзиб олинадиган нурларнинг электронлари юқори мусбат потенсиаллар (~10 кВ) ёрдамида тезлаштирилади, натижада улар диэлектрик қатламга киради ва унинг потенсиалини ўзгартиради. Ҳйп дастаси ўтиш жойида нишон сиртининг потенсиали камаяди ва юқори токларда сигнал қатлами (пластина) потенсиалига тенглаша боради. Сигнал катламига эса коллекторга нисбатан бир неча ўн волт манфий кучланиш берилади. Электрон нурнинг зичлиги сигнал қонуни асосида модуллаштирилганлиги учун нишон сиртида потенсиал релеф ҳосил бўлади. Унинг энг катта „чўнқирлиги“ эса сигнал пластинкаси ва коллектор пластинаси орасидаги потенсиаллар фарқи билан ўлчанади. Шундай юқори потенсиаллар фарқи кўп (100) каррали ўқиш имконини беради.
Г.ларнинг турли хиллари мавжуд. Улар тасвир-ахборотларни люминессент экранларда кўриш имкониятини яратади. Булар электрон хотира трубкалари бўлиб, улар ўз функсияларига кўра радиолокацион оссиллограф трубкалари ва кинескопларга ўхшаш бўлса ҳам улардан анча фарқ қилади. Г.лар ахборотни узоқ муддат сақлаш имкониятига эга. Г.лар радиолокация ва телевидениеда махсус мураккаб тасвирларни узатиш ва қабул қилиб олиш учун кенг ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Электронниэ прибори, под. ред. Г. Г. Шишкина, М., 1989.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |