Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги граффитлар.

Граффитлар (италянча графfiто – тирналган) – иморатларнинг деворлари ва идишлар сиртига тирнаш йўли билан чизилган қадимги ёзувлар, нақш ва суратлар. Граффитлар қадимги одамларнинг касби, қизиқишлари, санъати, турмуши хусусиятлари тўғрисида муҳим маълумотларни сақлаб қолган. Граффитлар қадимги қабилаларнинг жонли тилини билишга имкон беради. У палеография фанини янги маълумотлар билан бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Марказий Осиёнинг қадимда аҳоли яшаган манзилгоҳларидан топилган граффитлар ҳам аждодларимизнинг кўҳна маданияти ва ёзув намуналарини ўрганишда манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил