График статика — статиканит қаттиқ ва деформацияланувчи жисмлар статикаси масалаларини чизма ёрдамида ечиш билан шуғулланадиган бўлими. Кўпчилик масалалари куч ва арқон кўпбурчагини ясаш орқали ечилади. Г. с. усулларидан динамика ва курилиш механикаси масалаларини ечишда фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил