Grafit

| Графит |
|---|
| Темир-углерод қотишма фазалари |
| Темир-углерод қотишма структуралари |
| По`латлар |
|
Конструкциявий по`лат (0,8 % гача C) |
| Чо`янлар |
|
Оқ чо`ян (мо`рт, таркибида ледебурит бор ва графит мавжуд эмас) |
Графит (юнонча грапҳо — ёзаман) — минерал, ер пўстлоғида учрайдиган соф углероднинг бир кўриниши. Кимёвий формуласи — C. Гексагонал сингонияли. Кристаллари 6 бурчакли пластинка, тахтача ва тангача шаклида. Ранги қора ва тўқ кулранг, металлсимон ялтироқ, қаттиқлиги 1, қатламнинг ўзида эса юқори — 5,5 ва ундан кўп. Зичлиги 2,2 г/см³. Кенг тарқалган. Ўтга чидамли, электр токини яхши ўтказади, кимёвий барқарор. Сунъий равишда ҳам олинади. Асосан метаморфик жинсларда, деярли магматик жинсларда учрамайди. Ўзбекистонда (Қоратепа, Зирабулоқ, Қулжуқтов, Марказий Қизилқум) майда ва йирик конлар ҳосил қилган. РФда (Илмен тоғи), Украина (Кривой Рог), Канада, Австралия, АҚШда конлари бор. Энг катта кони Тошқазғанда (Қулжуқтов). Графитдан тигел, қалам, электрод, бўёқлар тайёрланади. Ядро техникасида — ракета двигателлари соплоси (оғзи)ни қоплашда, юқори ҳароратга чидамли бўёқлар, электродлар тайёрлашда ишлатилади. Радиацияни тезлаштириши ёки сусайтириши ҳам мумкин чунки ўтказувчанлик коеффициэнти жуда юқори. [1]
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |