Grafitoplastlar
Графитопластлар — таркибида тўлдиргич сифатида табиий ёки сунъий графит, ёхуд карбонатлашган маҳсулотлар (кокслар, термоантрацит ва б.) бўлган пластмассалар. Графитопластлар прессланган кукун, донадор ва қуйма компаундлар кўринишида олинади. Буюмлар прессланган кукунлардан иссиқлайин пресслаб тайёрланади. Термореактив материаллар (боғловчи модда — синтетик смолалар) кимё аппаратлари, электр иситкич элементлари и. ч.да қўлланади. Графитли термопластлар (полиамидлар, фторопласт-4) машиналарнинг ишқаланувчи деталлари (мас, подшипникларнинг вкладишлари) учун хом ашё сифатида ишлатилади. Булардан ташқари графитопластлардан турли хил филтрлар, қуйиш қолиплари, шестернялар, поршен ҳалқалари ва бошқалар тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |