Gramm-molekula
Грамм-молекула (моляр масса ёки мол) — модданинг мол. м. га сон жиҳатдан тенг қилиб олинган граммлар ҳисобидаги миқдори. Мас, нитрат кислота ҲНО, нинг бир грамм-молекуласи 63 г , чунки унинг мол.м. 63 га тенг ёки сувнинг грамм-молекуласи 18 г , чунки унинг мол. м. 18 га тенг . Техникада Г.-м. билан бир каторда килограмм-молекула (кмол), миллиграмм-молекула (миллимол) сингари масса миқдорлар ҳам ишлатилади. Газ ҳолатдаги ҳар қандай модданинг грамм-молекуласи нормал шароитда 22,4 л ҳажмни эгаллайди. Бу ҳажм газнинг моляр, яъни грамм-молекуляр ҳажми дейилади. Ҳар қандай агрегат ҳолатдаги — қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги модданинг бир грамм-молекуласида 6,022-1023 та молекула бўлади.[1]
Манбалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |