Grammatik maktab
Грамматик мактаб - 1) Қад. Афинада 7—12 ёшдаги ўғил болалар учун ташкил қилинган бошланғич мактаб. Ўқиш, ёзув ва ҳисоб ўргатилган. Г.м.да ҳарфларни қўшиб сўз ясаш усули қўлланган, яъни болалар ҳарфларни уларнинг номлари (алфа, бета, гамма ва ҳоказо) билан ёд олишган. Сўнг улардан сўзлар ясашган. Ёзувга ўргатишда жадвалларга ингичка таёқчалар билан ҳарфлар ёзилган. Саноқни бармоқлар ва тошчалар ёрдамида ўрганганлар.
2)Қад. Римда патрицийлар (Қад. Римдаги дастлабки туб жой аҳолиси) фарзандлари ва чавандозлар учун юқори даражадаги бошланғич мактаб; грамматика, Рим адабиёти ва юнон тили ўқитилган.
3) Ҳоз. Буюк Британия ва айрим Британия Ҳамдўстлиги таркибидаги мамлакатларда университетга киришга тайёрловчи ўрта умумтаълим мактаблари.
4)Россияда ХВИИ асрда айрим монастирларда юнон ва лотин грамматикаси, кад. дунё адабиётини ўрганиш учун ташкил этилган мактаб.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |