Гран (лотинча: гранум — дон) — 1) ўлчовларнинг метрик тизими киргунга қадар рус дорихона амалиётида қўлланадиган масса бирлиги. 1 Г.=62,209 мг; 2) инглиз ўлчов тизимида савдо, дорихона ва қимматбаҳо тошлар ва металларни ўлчашда қўлланиладиган масса бирлиги. 1 Г.=64,8 мг .

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил