Гран Турисмо ҲД Cонcепт
Гран Турисмо ҲД Cонcепт (японча: グランツーリスモҲДコンセプト, 'Гуран Цūрисумо ҲД Консепуто') – ПлайСтатион 3 да чиқарилган Гран Турисмо пойга видео ўйинлари сериясининг биринчи қисми. Ўйин 2006-йил 24-декабрда ПлайСтатион Стореда бепул юклаб олиш шаклида тақдим этилган. „Инсталл Дисc“ деб номланувчи Блу-рай Дисc версияси 2007-йил сентябр ойида Японияда чекланган миқдорда чиқарилган. Ўйиннинг Гран Турисмо Cонcептга ўхшаш тўлиқ версия чиқишидан олдинги қисқа таништирув бўлиши мўлжалланган эди. Бироқ Гран Турисмо ҲД лойиҳаси бекор қилинди ва унинг ўрнига Гран Турисмо 5 Прологуэга алмаштирилди.
| Гран Турисмо ҲД Cонcепт | |
|---|---|
| Ишлаб чиқарувчи | Полйпҳонй Дигитал |
| Нашир этувчи | Сонй Cомпутер Энтертаинмент |
| Чиқарилган сана | |
| Геймдизайнер | Казунори Ямаучи |
| Ўйин серияси | Гран Турисмо |
| Жанр | Пойга симулатор |
| Платформалар | ПлайСтатион 3 |
| Ўйин режимлари | Ёлғиз ўйинчили |
Ўйин жараёни
Гран Турисмо ҲД Cонсепт ташқи томондан кўриниш (ёки орқа кўриниш) ва бампер кўринишини ўз ичига олади, иккинчиси ҳайдовчи дубулғасидан кўринадиган ўнг ва чап кўринишни тақдим этади. Сихасис ва рул ташқи қурилмаларида чап ва ўнг кўринишлар мавжуд, гарчи улар симсиз контроллернинг стандарт конфигурациясида мавжуд бўлмаса ҳам. Cонcепт версияси фақат ўнта автомобилни ўз ичига олади. Бу автомобиллар Сузуки Cаппуccинодан Феррари 599 гача бўлиб, улар қулфи очилгандан сўнг ҳам оддий, ҳам ўзгартирилган кўринишда мавжуд бўлади. Ўйиннинг очилиш филмида асосий эътибор Дидиэр Ауриолнинг 1995-йилги Тоёта Cелиcа ГТ-ФОУР WРC ва Лотус Элисе 111Р автомобилларига қаратилган[1]. Ўйинда фақат битта Эигер Нордwанд (Эигер шимолий томони) деб номланунвчи йўл мавжуд бўлиб, бу Клеине Счеидегг асосида яратилган янги тоғ йўли бўлиб, Швейсария Алп тоғларининг машҳур Мöнч ва Жунгфрау чўққиларини ўз ичига олади. Йўл қулфи очилгандан кейин тескари режимда ҳам ишлайди.
Иккита ўйин режими мавжуд: Тиме триал ва Дрифт триал[2]. Иккала режимда ҳам ҳар бир қитъа учун Интернет рейтинг жадвали мавжуд. Гран Турисмо ҲД Cонcепт франшизада соҳасида онлайн рейтингни қўллаб-қувватлайдиган биринчи ўйин[3]. Япония ҳудудий рейтинги 2007-йил 30-сентабрда Гран Турисмо ҲД Cонcепт ўйинининг маҳаллий ПлайСтатион Сторедан олиб ташланиши билан якунига етди[4]. Такрорлаш режими ҳам мавжуд бўлиб, ҳар бир босқичнинг ҳар бир машина учун энг яхши бешта рекордини Тиме ва Дрифт Триалда фойдаланувчилар томонидан такрорлаш файли шаклида юклаб олишлари мумкин.
Ривожланиши
2006-йилги Токио Гаме Шоw очилишида Фамицу журнали декабр ойида чиқарилиши режалаштирилган Полйпҳонй Дигиталнинг янги лойиҳаси Гран Турисмо ҲД ҳақида тафсилотлар ва суратларни эълон қилди[5]. Бир вақтнинг ўзида иккита версия, Блу-рай Дисc асосидаги „ГТҲД Премиум“ (ГТҲДプレミアム) ва ПлайСтатион Сторедан юклаб олинадиган „ГТҲД Cлассиc“ (ГТҲДクラシック) чиқарилди[5]. Кўргазма давомида Полйпҳонй Дигитал биринчи Гран Турисмо ҲД тизери ва бешта автомобилнинг ҲД кўринишларини тақдим этди: Нисмо ГТ-Р Р-Туне Р1 ’99, Ҳонда С2000 ’99, ТОМ’С Cастрол Супра ЖГТC ’99, Форд ГТ ’05 ва Феррари 599 ГТБ Фиорано ’06[6]. Дастлабки тўртта автомобил Гран Турисмо 4 да мавжуд эди, аммо Феррари Гран Турисмо ҲД Cонcептда намойиш этилган бўлса-да, сўнгги ГТҲД трейлерларида кўринмади. Казунори Ямаучи Гран Турисмо ҲД нинг тўлиқ версияси 2007-йил декабр ойида Японияда чиқарилиши режалаштирилганини тасдиқлади[7]. Режалаштирилган контентлар орасида у янги „иТунесга ўхшаш“ юклаб олиш хизматини ва турли юклаб олиш пакетларини, шу жумладан қўшимча автомобиллар ва йўлларни, илғор сунъий интеллект ёки автомобилни шикастлашни тақдим этди, буларнинг барчаси келажакдаги Гран Турисмо 5 билан мос келади[7].
Гран Турисмо сериясидаги Феррари моделларининг тақдимоти 2006-йил 28-сентабрда Париж Мотор Шоwда серия продюсери Казунори Ямаучи ва Ферраридан Гиулио Замбелетти томонидан расман эълон қилинди[8]. Тез орада „Феррари ГТ автомобиллари иштирокидаги Гран Турисмо ҲД“ махсус трейлери чиқди[9]. Биринчи моделлар Феррари 599 ГТБ Фиорано ва Феррари Ф430 бўлиши тахмин қилинганди[10]. Биринчиси Гран Турисмо ҲД Cонcептда мавжуд бўлса-да, иккинчиси йўқ эди, лекин ўйинчи томонидан бошқарилмайдиган автомобиллар орасида Гран Турисмо 5 Прологуэнинг бепул ўйналадиган демо версиясига киритилган.
2006-йил ноябр ойида, Гран Турисмо ҲД Cонcепт в2.0 чиқишидан бироз олдин, Полйпҳонй Дигитал директори Казунори Ямаучи „маҳсулот стратегияси“да „қайта кўриб чиқиш“ни расман эълон қилди: „Гран Турисмо 5 га устуворлик берилади[11]“. Полйпҳонй Дигитал аввалроқ 2005-йилги Э3 кўргазмасида Висион Гран Турисмо сифатида эълон қилинган ва биринчи марта 2006-йилда Токио ўйин кўргазмасида намойиш этилган ва 2007-йилда бутун дунё бўйлаб чиқарилиши режалаштирилган Гран Турисмо ҲД деб номланувчи режалаштирилган тўлиқ версиянинг ўрнига Гран Турисмо 5 ни ишлаб чиқишга эътибор қаратиш учун ундан воз кечишни танлади[11][12]. Казунори Ямаучининг таъкидлашича, „Гран Турисмо 5 Гран Турисмо ҲДнинг режалаштирилган хусусиятларининг кўп қисмини қабул қилади“. Бу Гран Турисмо 4 такрорий тасвирлари ва дастлабки Гран Турисмо ҲД Cонcепт санъат асарлари ёки такрорий тасвирларига асосланган иккита „Гран Турисмо х Скйлине“ трейлерлари ва „Гран Турисмо 5 га ўтиш“ ни ўз ичига олади[13]. „Биз Cонсептнинг бир нечта версияларини тақдим этмоқчимиз, уларнинг ҳар бири турли тажрибавий хусусиятларга эга“ – дея қўшимча қилди Казунори Ямаучи[12].
Қабул қилиниши
Гран Турисмо ҲД Cонcепт Метаcритиc шарҳ йиғувчисига кўра „умуман ижобий“ шарҳларни олди.
| Тақриз йиғувчи | Баҳо |
|---|---|
| Метаcритиc | 82/100[14] |
Манбалар
- ↑ „Гран Турисмо ҲД Cонcепт Траилер“. ИГН (2005-йил 16-май). 2024-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ Брамwелл, Том „Сонй репаcкагес Гран Турисмо ҲД ас демо“. Гамес Индустрй (2006-йил 1-декабр). 2008-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ис баcк“. СПОнГ (2007-йил 26-феврал). 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ ГАНТАЙАТ, АНООП „Сонй Дропс Гран Турисмо ҲД“. ИГН (2006-йил 1-декабр). 2012-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ 5,0 5,1 „жа:ハイクオリティー版、オンライン版のふたつを収録“ (Жапанесе). Фамицу (2006-йил 22-сентябр). 2009-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ҲД Cонcепт ПлайСтатион 3 Траилер - ТГС 2006 Траилер“. ИГН (2006-йил 23-сентябр). 2012-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ 7,0 7,1 Гантаят, Анооп „Гран Турисмо Стилл Фор Бойс“. ИГН (2006-йил 25-сентябр). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ Гантаят, Анооп „Премиум Феррари фор ГТҲД“. ИГН (2006-йил 28-сентябр). 2012-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ҲД Феатуринг ГТ Cарс“. Сонй Cомпутер Энтертаинмент (2006-йил 2-октябр). 2009-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ҲД Cонcепт“. Сонй Cомпутер Энтертаинмент. 2008-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ 11,0 11,1 Гантаят, Анооп „Сонй Дропс Гран Турисмо ҲД“. ИГН (2006-йил 30-ноябр). 2010-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ 12,0 12,1 „Гран Турисмо ис баcк“. СПОнГ (2007-йил 26-феврал). 2024-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ҲД - Скйлине тестинг“. Эурогамер (2007-йил 26-апрел). 2010-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-декабр.
- ↑ „Гран Турисмо ҲД Cонcепт фор ПлайСтатион 3 Ревиэwс“. Метаcритиc. CБС Интераcтиве. 2024-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-октябр.