Granada masjidi
Гранада масжиди (испанча: Мезқуита де Гранада) Испаниянинг Гранада шаҳридаги Албаитcин туманида Плаза Сан-Ничолас майдони яқинида қурилган сунний ислом масжидидир. У 1492-йилда, Кастилия қироличаси Изабелла И ва Арагон қироли Фердинанд ИИ томонидан Гранада забт этилиб, Католик монархлари Испанияни тўлиқ қайта забт этганидан кейин қурилган илк масжид эди. Асосан четдан келган эҳсонлар ва маҳаллий ёрдам ҳисобига қурилган ушбу масжид 2003-йилда очилган.
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Андалусия |
| Шаҳар | Гранада |
| Координаталар | 37°10′53.1″Н 3°35′31.2″W / 37.181417°Н 3.592000°W |
| Йўналиши | суннийлик |
| Асосий сана: 2003-йил
| |
| Сайт | Расмий сайт |
Тарихи
Масжид қурилиши 1980-йилларда маҳаллий мусулмонлар жамоаси томонидан бошланган[1]. Масжид учун маблағ йиғиш, асосан хориждан, шунингдек, маҳаллий аҳолининг ёрдами билан узоқ йиллар давом этган ва қурилиш 1990-йилларнинг охиригача ҳам бошланмаган[2]. Қурилишга Шаржа амири Султон бин Муҳаммад Ал-Қосимий ва Марокаш қироли Ҳасан ИИ молиявий ёрдам берган. Масжид 2003-йил ёзида очилган[3]. Бу ерда кунига беш маҳал намоз ва жума намози ўқилади. Шунингдек, ҳар куни Қур’он тиловати ва уни ўрганиш машғулотлари ҳам ўтказилади[4].
Тузилиши
Масжид биноси анъанавий мусулмон нақшлари билан безатилган. Қурилиш мажмуаси намозхона, боғ ва кутубхона, анжуманлар зали, кўргазма майдони, китоб дўкони ва қабулхонага эга исломшунослик марказидан иборат[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Эрöзден. „Спаин: Гранада мосқуэ аттраcтинг Муслимс ин Рамадан“. АА (2018-йил 27-май). Қаралди: 2021-йил 2-июн.
- ↑ „Гранада гец неw мосқуэ афтер 600 еарс“. Ал Жазеэра Медиа Нетwорк (2003-йил 9-июл). Қаралди: 2024-йил 17-июн.
- ↑ „Мосқуэ оф Гранада“. Гранада. Қаралди: 2021-йил 2-июн.
- ↑ „Тҳе Мосқуэ“. Фундаcиóн Мезқуита де Гранада. Қаралди: 2021-йил 2-июн.
- ↑ „Мосқуэ оф Гранада“. Гранада. Қаралди: 2021-йил 2-июн.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (испанча)