Granada shartnomasi
Гранада шартномаси — 1500-йил 11-ноябрда имзоланган арагонлик Фердинанд ИИ ва Франсия қироли Людовик ХИИ ўртасида Неапол қироллигини бўлиб олишга оид махфий шартнома[1].
Тўлиқ номи:
имзоланган жой номидан олинган | |
|---|---|
| Имзоланган санаси | 1500-йил 11-ноябр |
| Имзоланган жойи | Гранада, Андалузия |
| Имзолаганлар | Франсия қироли Луи ХИИ, Кастилия қироли Фердинанд ИИ Арагон |
| Томонлар | Франсия, Кастилия |
| Тўлиқ матн | |
| Гранада шартномаси (Викиманбада) | |
Тарихи
1481-йилда Анжу қироли Карл ИВ вафотидан сўнг, Неапол қироллигига қонуний даъво 1483-йилдан Людовик ХИ га, сўнгра унинг ўғли франсиялик Карл ВИИИ га ўтди. Карл 1494-1495-йиллардаги Италия урушида Неаполни нисбатан осон босиб олган бўлса-да, Франсияга қайтганидан сўнг, арагонлик Фердинанд ИИ тезда о'з қироллиги Неаполни қайтариб олди. У буни қўшни Сицилия қироллигининг ҳукмдори сифатида Жанубий Италияда франсуз экспансиясини таҳдид деб ҳисоблаган узоқ қариндоши арагонлик Фредерик кўмагида қилди. 1496-йил сентабр ойида Неапол тахтига Фердинанднинг ўрнига амакиси Фредерик келди.
Карл ВИИИ 1498-йил апрелда вафот этди ва унинг Неапол ва Милан герсоглигига даъволари вориси Луи(Людовик) ХИИ томонидан қабул қилинди. Италиядаги франсуз аскарлари туфайли юзага келган душманлик натижасида 1498-йил июл ойида Луи Англия билан 1492-йилги Этапол тинчлик шартномасини янгилади ва Франсиянинг Бургундия билан чегараларини тасдиқловчи шартномани имзолади. Август ойида у арагонлик Фердинанд билан Маркоуссис шартномасини имзолади. Гарчи у икки давлат ўртасидаги ҳал қилинмаган ҳудудий низоларни ижобий амалга оширмаган бўлса-да, у икки давлатнинг „Рим папасидан ташқари барча душманлари умумий бўлиши“ ҳақида келишиб олишди. 1499-йилда Миланни қўлга киритгандан сўнг, Луи Франсияга қайтиб келди ва арагонлик Фердинанд билан Неапол қироллигини иккига бўлиш таклифи билан музокаралар бошлади.
Шундай қилиб, Луи қиммат урушдан қочишга умид қилди. Шунингдек, Фердинанднинг қариндоши ва узоқ муддатли иттифоқчиси Фредерикга қарши ёрдамини олди. Шартнома Луи томонидан 10-октабрда Чамбордда, кейин эса Фердинанд томонидан 11-ноябрда Гранадада имзоланган. Гарчи икки томон бу бўлинишни маъқуллаган ва Луини Неапол қироли деб тан олган Папа Александр ВИ га хабар берган бўлсаларда, бу сир анча пайт сақланиб қолди.


Қоидалар

Шартнома шартларига кўра, Луи қиролликнинг шимолий ҳудудларини, жумладан Абруззо, Терра ди Лаворо, Гаэта ва Неаполнинг ўзини қўлга киритди. Фердинанд жанубий ҳудудларни, хусусан, Сицилия билан бевосита туташган Калабрияни, ҳозир Апулиянинг бир қисми бўлган Терра ди Бари ва Терра ди Отрантони олди[2] (Харитага қаранг).
Бироқ, учта туман, Базиликата, Принсипато ва Капитанат ҳудудлари о'згаришсиз қолди. Олдинги маъмурий тузилишга асосланиб, Фердинанд биринчи иккитаси Калабрияга тегишли, учинчиси эса Апулиянинг бир қисми, шунинг учун о'зининг назорати доирасига киритишни хоҳларди. Бу даъво франсузлар томонидан эътироз билдирилди. Улардан энг муҳими Капитанат ҳудуди эди. Асосан бу ер чорвачилик ҳудуди бўлиб, унинг солиқлари ёки догана делле пеcоре Неаполитан давлати учун асосий даромад манбаи бўлган[3].
Шартнома Николло Макиавелли каби замондошлари ва замонавий тарихчилар томонидан қаттиқ танқид қилинди. Улар Фердинанд 1499-йилги Маркоуссис шартномасида бетараф қолишга рози бўлганлигини таъкидладилар. Испания томонни Неаполга таклиф қилиш ва бу ҳудудларнинг тақсимланишини аниқ белгиламаслик фақат Луи зарарига олиб келиши мумкин эди[4].
Натижа
1501-йилнинг ёзида франсузлар ва испанлар қиролликни тезда босиб олишди. Айниқса Фердинанднинг амакиси Фредерикка омад кулиб қолди. У Калабрияга испан кучлари уни қўллаб-қувватлаш учун у ерда эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг келди. 24-июлда франсуз армияси Капуани эгаллаб олди. Бу юришда шаҳарнинг катта қисми вайрон қилинган, аёллар оммавий зўрланган ва қулликка сотилган, ўлганлар сони эса 2000 дан 4000 гача бўлган. ушбу ҳаракатлар бутун Италияни ҳайратга солди. Қаршилик кучлари енгилди ҳамда ўша йилнинг август ойида Фредерик Неаполни франсузларга топширди. Унинг ўзи эса Франсияга сургунга жўнатилган ва у ерда 1504-йилда вафот этган[5].
Испания Отрантони қамал қилиш билан машғул бўлганида, франсузлар баҳсли ҳудудларни назорат остига олишди ва уларни топширишдан бош тортдилар. Муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишга уринишлар муваффақияцизликка учради. Қисман неаполитан зодагонларининг кўпчилиги қиролликнинг ҳар икки қисмида ерларга эга бўлиб, ечим тўғрисида келиша олмади. 1502-йил охирида икки томон ўртасидаги кичик тўқнашувлар тўлиқ миқёсдаги урушга олиб келди. 1503-йил охирига келиб, франсузлар яна Неаполдан ҳайдаб чиқарилди ва Фердинанд бутун қиролликни ўз назоратига олди[6][7].
Шартнома матни
Манбалар
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=Плздпҳ3хт9МC&ҳл=эс&редир_эсc=й
- ↑ ҳттп://www.ҳисторёфwар.орг/артиcлес/треатй_гранада_1500.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.эс/боокс?ид=wа8ЛААААЙААЖ&ҳл=ру
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/cрниcасделгран00родруофт
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20071209121554/ҳттп://www.дпз.эс/ифc2/либрос/2584/эбоок2584.асп
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.эс/боокс?ид=АжоВААААҚААЖ
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.эс/боокс?ид=wWЕЭААААҚААЖ
Адабиётлар
- Баумгартнер, Фредериc Ж. Лоуис ХИИ. Ст Мартин'с Пресс, 1994. ИСБН 0-312-12072-9.
- Боwд, Степҳен. Ренаиссанcе Масс Мурдер: Cивилианс анд Солдиэрс Дуринг тҳе Италиан Wарс. ОУП, 2018. ИСБН 978-0198832614.
- Маллетт, Мичаэл; Шаw, Чристине. Тҳе Италиан Wарс: 1494–1559. Пеарсон Эдуcатион, 2012. ИСБН 978-0-582-05758-6.
- Романе, Жулиан. Тҳе Фирст анд Сеcонд Италиан Wарс 1494-1504: Феарлесс Книгҳц, Рутҳлесс Принcес анд тҳе Cоминг оф Гунпоwдер Армиэс. Пен анд Сwорд Милитарй, 2020. ИСБН 978-1526750518.