Granatlar
Гранатлар (лотинча гранатус — донадор) — оролсимон силикатлар кичик синфига мансуб минераллар гуруҳи. Изоморф қаторлар ҳосил қилади. Куб сингонияли. Г. кристалл-кимёвий хусусиятларига қараб 2 турга: магний-марганестемирли Г. — пироп, алмандин, спессартин; калсийли Г. — гроссуляр, андрадит, уваровитга бўлинади. Г. табиатда, кўпинча донадор агрегатлар, қўшалоқ кристаллар, юмшоқ, силлиқ доначалар ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 6,0—7,5, зичлиги 3,2—4,3 г/см3. Г.нинг рангсиз, зангори, сариқ, яшил, қўнғир, қора, пушти, қизил, қизғиш-қўнғир ранглари маълум. Г. метасоматик жинсларда, скарнларда (андрадит, гроссуляр), пегматит ертомирларда (спессартин, алмандин), метаморфик сланесларда, эклогит ва кимберлитларда ҳосил бўлади. Гидротермал ертомирларда ва сочма ҳолда ҳам учрайди. Г.нинг шаффоф ва чиройли турлари (пироп, алмандин, демантоид) заргарлиқда ярим қимматбаҳо тош, қолган хиллари саноатда абразив материал сифатида ишлатилади. Г.нинг йирик конлари Ҳиндистон, Чехия, РФ (Урал) ҳамда Жан. Кавказда топилган. Марказий Осиёда гроссуляр ва андрадит скарнларда, волфрам ва магнетит конларида (Қуйтош, Лангар ва Турлангли), мунчоқ шаклидаги алмандин ва спессартин Туркистон ва Қоратепа тоғларида учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |