Granik jangi
Граник жанги — Александр қўшини билан Доро ИИИ қўшинлари уртасидаги жанг (мил. ав. 334 й. баҳори). Мармара денгизига қуйиладиган Туркиядаги Хожабош дарёси (юнонча Граник) буйида содир бўлган. Мил. ав. 334 й. македон қўшини (30 минг пиёда ва 5 минг отлиқаскар) Геллеспонтни кечиб ўтган. Лидия сатрапи Арзитес қўмондонлиги остидаги форс қушини (30—40 минг аскар) Граник дарёсининг баланд унг қирғоғини эгаллаган. Македонияликларнинг енгил пиёдалар кўмак бериб турган оғир қурол-яроғли отлиқ қўшини Граник дарёсини кечиб ўтиб форсларнинг сўл қанотини янчиб ташлаган. Айни пайтда македонияликлар форсларнинг илғори ва ўнг қанотини ҳам чекинишга мажбур қилишган. Форсларнинг асосий кучлари (юнонлардан иборат ёлланма пиёдалар) қуршаб олиниб тор-мор қилинган. Форслар 20 мингдан ошиқ аскаридан айрилганлар. Г. ж.даги ғалаба Александрга Кичик Осиёга кириш йўлини очиб бериб, бу билан Эроннинг Александр томонидан забт этилиши бошланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Арриа н , Поход Александра, М. — Л., 1962.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |