Granit
Гранит (лотинча гранум — дона) — тўлиқ кристалланган нордон магматик тоғ жинси. Материклардаги Ер пўстида энг кўп тарқалган жинс. Таркиби кремний оксиди (СиО2) га бой. Ер пўстининг чуқур қисмида, магманинг бутунлай кристалланишидан ҳосил бўлади. Гранитнинг томирли тури порфир структурали. Кимёвий таркибига кўра нормал ва ишқорли гранитларга бўлинади. Гранитда кварс, калийли дала шпати (ортоклаз, микроклин), нордон плагиоклаз (албит, олигоклаз), шунингдек, слюда (биотит ёки мусковит), амфибол ва гоҳо пироксен бўлади. Аксессор минераллардан апатит, сиркон, магнетит, титанит, баъзан ортит, монацит, ксенотим ва рутил учрайди. Ранги қизил, пушти, оч малла, оч сариқ, бўз ранг, баъзан оч яшил. Гранит катта интрузив массив (шток, батолит) ва дайка, лакколит шаклида учрайди. Йирик донадор гранит рапокив дейилади. Баъзи гранитлар билан турли қимматли металл конлари (қалай, волфрам, молибден, пйх, қўрғошин ва б.) боғлиқ. Гранит яхши силлиқланади, бўлакларга ажралади, шунинг учун иморат девориларини безаш, пойдеворига нақшлар ишлаш, зинапоялар ясаш ва ҳайкалтарошликда кўплаб ишлатилади. Ўзбекистонда Чатқол, Қурама, Ҳисор, Зирабулоқ, Зиёвуддин ва бошқалар тоғларда, хорижда Урал, Кавказ тоғларида, Украина, Карелия, Кола ярим орол, АҚСҲ ва Скандинавия мамлакатларида катта майдонларда тарқалган. Гранитли интрузиялар ёши археидан кайнозойгача бўлган даврни ўз ичига олган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |