Гранитланиш - Ер пўстининг чуқур қисмларида бўладиган мураккаб жараёнлар натижасида турли (чўкинди, отқинди, метаморфик) тоғ жинсларининг ўзгариб, таркиби, тузилишига кўра гранитга ўхшаш жинсга айланиши гранитланишга учраган жинсларнинг таркиби ва структураси бутунлай ўзгариб кетади. Гранитланиш тоғ жинсларини ишқорли металлар ва СиО2 билан бойиши ва улардан Фе, Мг ва Са чиқиб кетиши ва магма ҳосил бўлиши билан боғлиқ; у асосан геосинклиналларнинг жуда чуқур зоналарида бурмалар ҳосил бўлиши пайтида ривожланади. Гранитланиш тўғрисида турли фикрлар бор. Вир гуруҳ олимлар гранитланиш ер бағридан чиқадиган газ ва суюқ эритмаларнинг тоғ жинсларига таъсири натижасида пайдо бўлади дейишса, бошқалари гранитланиш қаттиқ жинслар ионларининг бир-бири билан аралашиши (диффузияси) натижасида ҳосил бўлади дейдилар. Гранитланиш магманинг тоғ жинсларига таъсири натижасида содир бўлади деган фикрлар ҳам бор. Ер пўстида бўладиган жараёнларни аниқлашда гранитланишнинг аҳамияти катта.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил