Granosiyenit
Граносиенит — интрузив тоғ жинси. Минерал таркибига кўра гранит билан сиенит оралиғида. Структураси тўлиқ кристалланган, донали, текстураси массив. Минерал таркиби сиенитга жуда ҳам яқин, ундан фақат 15% дан ортиқроқ кварс минерали борлиги билан фарқ қилади. Ундан ташқари Г. таркибида калийли дала шпати (ортоклаз, микроклин ёки пертит) 50% дан 70% гача, нордон плагиоклаз 10% дан 30% гача, рангли минераллар 10% дан 20% гача бўлади. Аксессор минераллардан Г.да апатит, сиркон, сфен ва магнетит учрайди. Г. Қурама тоғларида тарқалган. Иморатлар пойдевори, ер ости йўлларини безашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |