Биринчи жаҳон урушининг охирларида Wоод АҚШ армиясига қўшилди ва бошқа санъат турлари каби камуфляж саҳналарини лойиҳалашда рассом сифатида фаолият юритди[2].
1922-йилдан 1928-йилгача Вуд Европага тўрт марта саёҳат қилди ва у ерда рассомчликнинг кўплаб услубларини, айниқса импрессионизм ва пост-импрессионизмни ўрганди. Шунингек, 1928-йилда Мюнхенга бўлган сафари давомида у Сидар-Рапидсдаги фахрийлар ёдгорлиги биноси учун мўлжалланган витраж ойналарини ясашни назорат қилди[3].
1934-йилдан 1941-йилгача Wоод Иоwа университетининг санъат мактабида тасвирий санъатдан дарс берган. Бу вақт мобайнида у девор расмлари лойиҳаларига раҳбарлик қилди, талабаларга устозлик қилди, ўзининг турли хил асарларини яратди ва университет маданий жамоатчилигининг асосий қисмига айланди.
1980-йил Грант Wоод бир унциялик Америка санъати эсдалик серияси олтин медали
Wоод вафот этганида, унинг мулки синглиси Нан Wоод Гремга (Америкача готикада тасвирланган аёл) ўтди. Нан Wоод Грем 1990-йилда вафот этгач, унинг мулки Wооднинг шахсий буюмлари ва турли хил санъат асарлари билан бирга Аёва штатининг Давенпорт шаҳридаги Фигге санъат музейи мулкига айланди.
Вуднинг энг машҳур асари бу унинг 1930-йилги "Америкача готика" картинасидир[7]. Шуниндек, бу картина Америка санъатидаги энг машҳур расмлардан бири бўлиб, Леонардо да Винчининг"Мона Лиза" ва Эдвард Мунчнинг"Қичқириқ" картиналари[1] билан таққосланадиган, кенг тан олинган, маданий икона мақомига эришган кам сонли картиналардан ҳисобланади.
Америкача готика биринчи марта 1930-йилда Чикагодаги санъат институтида намойиш этилган бўлиб, ҳозир ҳам шу ерда сақланади.
Картина ҳақида ижобий фикрларга эга бўлган санъацҳунослар, жумладан, Гертруде Штайн ва Кристофер Морли, бу картинани кичик қишлоқ ҳаётининг қатағон ва тор фикрлаш сатираси деб ҳисоблашган. Шервуд Андерсоннинг 1919-йилдаги Уинсбург, Огаё штати, Синcлаир Леwиснинг 1920-йилдаги Маин Стреэт ва Карл Ван Вехтеннинг „ Татуировка қилинган графиня“ каби романлари қаторида Американинг қишлоқ жойларини тобора танқидий тасвирлаш тенденциясининг бир қисми сифатида қаралди[1].