Granulometriya
Гранулометрия (лот. гранулум донача ва ...метрия), гранулометрик таҳлил, механик таҳлил — бўш тоғ жинслари, тупроқ ва сунъий материалларнинг турли ўлчамли фраксияларини аниқлаш усуллари мажмуаси. Чақиқ тоғ жинслари (қум, шағал ва б.), гил ва б. гилли жинслар ҳамда тупроқлар турли ўлчамли органик ва минерал зарралардан ташкил топган. Бу зарралар ўлчамига қараб Г.да комплекс ёки фраксияларга ажратилади. Г. (механик) тахлилда гранулометрик фраксияларга ажратилади. Г. (механик) таҳлилда гранулометрик фраксияларнинг миқдори фоизда аниқланади. Ўлчами 2 мм дан катта ва ўртача, ёки 2 мм дан 0,05 мм гача бўлган қум зарралари — элакларда ажратилади. Зарра ёки чангсимон (0,05 мм дан 0,002 мм гача) ва гилли (0,002 мм дан кичик) фраксиялар тинч ҳолатдаги сувда зарраларнинг чўкиш тезлиги бўйича ёки сентрифуга ёрдамида ажратилади. Тоғ жинси у ёки бу фраксияларнинг кўплигига қараб номланади.
Таҳлил натижалари сонли жадваллар ёки чизмалар ҳолида тасвирланади. Г. тоғ жинсларини ҳосил бўлиши, уларнинг сув, нефт ва газларни ўзидан ўтказа олиши ва б. хусусиятларини ўрганади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |