Грануляция (лотинча: „гранулум“ — донача, заррача) — 1) техникада донадорлаш — моддаларга майда бўлаклар — гранулалар (доналар) шаклини бериш. Бу усул, масалан, металлургияда (шкалалар, металлар ва штейнлар грануляцияси), энергетика хўжалигида (қозонхона шлаклари грануляцияси), кимё саноатида (шиша, аммиак селитраси, суперфосфат грануляцияси) ва бошқа соҳаларда қўлланади;

2) тиббиётда — ярачақаларнинг битиб, янгидан эт олиши (қаранг Грануляцион тўқима);

3) астрономияда — Қуёш бетидаги донадор ёруғ тузилмалар. Ҳаво очиқ пайтларда кўринади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил