Granulyoma
Гранулёма (юнонча: „гранулум“ — донача ва ота — ўсма) — одам ва ҳайвонларда бириктирувчи тўқиманинг яллиғланиши оқибатида юзага келадиган ўсмасимон тузилма. Инфексион гранулёма — вирусли, инфексион аллергик (сил, захм, туляремия, ич терлама, ревматизм, ревматоид артрит) туфайли; ноинфексион гранулёма тўқималарга ёт жисмлар тушиши ёки узоқ вақт механик таъсирланиши ва бошқалар туфайли ҳосил бўлади. Гранулёмани келтириб чиқарган сабабига қараб, унинг ҳужайра таркиби ўзгариб туради. Тананинг турли қисмида учраши мумкин. Даво асосан гранулёмага сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат, бу ёрдам бермаса, жарроҳлик усули қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |