Gravitatsion boyitish
Гравитацион бойитиш - фойдали минералларни бегона жинслардан ажратиб олиш усули. Уларнинг зичликлари орасидаги фарққа асосланади. Мил. ав. 2 мингинчи йиллардаёқ қўрғошин ва олтинни ажратиб олишда Г.б. усулидан фойдаланишган. ХИВ—ХВ асрларда замонавий олтин ювиш машинасига ўхшаш машиналар яратилди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларига келиб фойдали қазилмаларга эҳтиёж кўпайганлиги сабабли Г.б. кенг қўлланила бошланди. Г.б.нинг сувда ва ҳавода амалга ошириладиган хиллари бор. Сувнинг зичлиги анча юқори бўлгани учун сувдаги Г.б.да фойдали минераллар жуда аниқ ажралиб чиқади. Ҳавода бойитиладиган маҳсулотларни сувсизлантириш талаб қилинмайди. Бу эса маҳсулотларни транспорт воситаларига ортиш қийин бўладиган совуқ жойларда қулайлик яратади. Г.б.да ернинг тортиш кучидан (номи шундан), марказдан қочма ва электромагнит кучлардан ҳам фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |