Файл:Аполло 15 феатҳер анд ҳаммер дроп.огв

Ер орбитасида тортишиш кучининг ўзгариши

Гравитация (лотинча: гравитас) ёки тортишиш — табиий феномен бўлиб, физик жисмларнинг бир-бирига уларнинг массасига мутаносиб куч билан тортилишида намоён бўлади. Гравитация жисмларга вазн беради. Гравитация тарқоқ материяни йиғади, йиғилган материяни эса бирга ушлаб туради; шунинг ҳисобига Ер, Қуёш ва оламдаги бошқа макроскопик жисмлар юзага келган ва мавжуд.

Гравитация туфайли Ер ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида, Ой Ер атрофида айланади; сайёра ва юлдузлар ичи қизийди; табиатда конвексия содир бўлади ва ҳоказо.

Гравитация тўрт фундаментал ўзаро таъсирдан биридир (бошқалари — электромагнетизм, кучли ўзаро таъсир ва кучсиз ўзаро таъсир).

Бутунжаҳон тортишиш қонуни

Гравитация — ҳар қандай жисмлар орасида вужудга келувчи универсал ўзаро таъсир. Агар ўзаро таъсир кучсиз ва жисм ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига қараганда жуда кичик тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса, Исааc Неwтоннинг бутун олам тортишиш қонуни ўринли бўлади. Ўзаро таъсир кучли ва жисм ҳаракатининг тезлиги ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига яқин бўлган ҳолларда эса, Алберт Эинстеин яратган умумий нисбийлик назарияси гравитацияни тўғри ифодалайди.ростан

Нютон ўзининг „Табиат фалсафасининг математик принсиплари“ (1687) асарида гравитация қонунига биринчи бўлиб тўлиқ таъриф берди. Нютон таърифига биноан, икки моддий зарра (ли ва Ғи2)нинг ўзаро гравитация кучи уларнинг массаларига тўғри пропорсионал, орасидаги масофанинг квадратига тескари пропорсионал ва уларни бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйича йўналган.

Нютоннинг иккинчи қонунига асосан, т массали жисм гравитация кучи таъсирида Ер билан боғлиқ бўлган саноқ тизимига нисбатан бирор а тезланиш билан ҳаракатга келади.

Формуладаги катталиклар ўзгармас қийматга эга эканликларини эътиборга олсак, жисм ҳаракатига қаршилик кўрсатувчи кучлар мавжуд бўлмаган ҳоллардаги Ер сиртига яқин баландликларда ҳар қандай жисм бир хил тезланиш билан тушади, деган хулосага келинади.

Осмон механикаси Нютоннинг гравитация қонунига асосланган. Космосда табиий ёки сунъий жисмларнинг ҳаракатларини текширишда шу қонунга амал қилинади. Кўпгина ҳолларда Нютоннинг гравитация қонуни туфайли янги сайёралар, йўлдошлар аниқланди, астрономия қатор янги ютуқларга эришди. Шу билан бирга, бу қонун тушунтириб беролмаган Меркурий, Венера, Марс сайёралари перигелийларининг ҳаракати каби айрим ҳодисалар ҳам маълум эди. Шу каби учрайдиган чигалликларни бартараф қилиш мақсадида олимлар Нютон гравитация қонунининг математик ифодасига турли қўшимчалар киритишга уриндилар. Аммо бундай уринишлар натижа бермади. Кучли гравитацион майдонларга (ҳар қандай физик обектларнинг ҳосил қиладиган майдони гравитацион ёки тортишиш майдони дейилади. Гравитацион майдон Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясида тўрт ўлчовли тензор потенсиали орқали баён қилинади) ва бу майдонларда ёруғлик тезлигига яқин тезликлар билан ҳаракатланувчи жисмларга татбиқ қилишда Нютон гравитация қонунининг бутунлай ожизлиги аниқланди. Бундай ҳолларда Эйнштейн яратган гравитация назариясидан фойдаланиш жуда яхши натижа беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Тортишиш" ЎзМЕ. Т-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил