Grayr Hanedanyan
Грайр Грайрович Ҳанеданян (1939-йил 6-июн, Каменск-Шахтинский, Ростов вилояти, РСФСР, СССР) — совет ва рус опера хонандаси (тенор), бастакор ва рассом. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1974-йил). Украина халқ артисти. Шимолий Осетия-Алания халқ артисти. Лариса Гергиеванинг эри бўлган.
Грайр Ҳанеданян | |
|---|---|
| Таваллуди | Грайр Грайрович Ҳанеданян |
| Жанрлар | Опера, камера қўшиғи |
| Касби | Опера қўшиқчиси |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Грайр Ҳанеданян 1939-йил 6-июн куни Ростов вилоятининг Каменск-Шахтинский шаҳрида туғилган. Онаси, Парамонова Антонина Михайловна, Тамбов шаҳрида туғилган, отаси Ҳанеданян Грайр Айкович (1909-йилда туғилган), Требизондда туғилган, у Совет-Фин ва Иккинчи Жаҳон урушини бошидан кечирган.
1958-йилда — Грайр Ҳанеданя Н.В.Лйсенко номидаги Лвов давлат консерваториясига вокал синфига ўқишга кирган.
1961-йил — Лвов опера театри труппасига опера солисти сифатида қабул қилинди.
1963-1965-йилларда Совет Армияси сафида хизмат қилган.
1965-йилда — Одесса опера ва балет театрига солист сифатида таклиф қилинган, у ерда 1972-йилгача, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат академик катта театрига таклиф қилингунча ишлаган. Тошкентда Грайр Ҳанеданян 1980-йилгача ишлаган, бир вақтнинг ўзида Тошкент Давлат Консерваторияси ва Тошкент театр ва рассомлик институтида дарс берган.
1980-1987-йиллар мобайнида Оржоникидзе шаҳридаги Шимолий-Осетия опера ва балет театрида, П.И.Чайковский номидаги Перм опера театри труппасига таклиф қилинмагунча ишлаган. Бир вақтнинг ўзида Киров театрида ишлаган.
1995-йил — Санкт-Петербургнинг Маринский театри жамоасига ўтган.
Ҳозирда у Маринский театрида, Маринский театри қошидаги Ёш хонандалар академиясида ишлайди ва Н.А.Рим-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясининг вокал кафедраси профессори ҳисобланади.
Бир қанча опералар, балетлар, романслар, симфоник асарлар муаллифи.
1960-йилдан буён расм чизиш билан шуғулланади.
Ҳаволалар
- Вокал энциклопедик луғат[сайт ишламайди] (мавжуд ҳавола) (мавжуд ҳавола 14.06.2016 дан [2269 кунлар])
- Мусиқа энциклопедия (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-08 санасида архивланган)
- Перм вилояти. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-10 санасида архивланган) Энциклопедия (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-10 санасида архивланган)
- Ёш опера хонандалари академияси