Маржумак, (Фагопйрум, рус. гречи́ха) — торондошлар оиласига мансуб ўцимон ўсимликлар туркуми; дон экини; 4—5 тури маълум. Ватани — Ўрта ва Кичик Осиё. Франсия, АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистонда экма маржумак (Фагопйрум эсcулентум) тури катта майдонларга экилади, шунингдек, намсевар бўлгани сабабли Украина, Бошқирдистон, Узоқ Шарқда яхши ҳосил олинади. Бир йиллик татар маржумаги (Фагопйрум татариcум) тури бегона ўт тарзида учрайди. Деҳқончиликда милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошлаб экилади.

Маржумак
Япон маржумаги гулли навдаси.
Биологик классификация
Олам: Ўсимликлар
Бўлим: Ёпиқ уруғлилар
Синф: Икки паллалилар
Туркум: Қорамуғуллилар
Оила: Полйгонаcеаэ
Тур: Маржумак
Фагопйрум эсcулентум
Синонимлари

Фагопйрум татариcум

Маржумак бўйи 50—150 см га боради. Пояси шохланади, яланғоч, қиррали, қизғиш-яшил. Гуллари оқ, пушти, қизил, асал ҳидли, қалқонсимон, йирик, нектар миқдори кўп. Меваси 3 қиррали, қўнғир, қора ёки кулранг. Дони таркибида 12—18% оқсил, 59—62% азоциз экстрактив моддалар, 2,5—2,7% мой бор; фосфор, органик кислоталарга бой. Маржумак дони юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулоти, сифат жиҳатидан буғдой донига яқин. Донидан турли ёрмалар ва ун тайёрланади. Чиқиндилари чорва учун озуқа.

Маржумак намсевар, иссиқ-севар, баҳори экин, ниҳоллари —2° қорасовуқларда зарарланади. Вегетация даври 70—90 кун. Асаларилар ёрдамида чангланади. Асалширали ўсимликларга киради (1 га маржумак экилган майдондан 60 кг гача асал олиш мумкин). Баҳорда тупроқ яхши исиганда оддий қаторлаб ёки кенг қаторлаб экилади. Ўтоқни ўз вақтида ўтказиш ҳосилдорликни оширади. Гуллаш ва дон ҳосил қилиш даврида суғориш керак. Ўрим донларнинг 2/3 қисми қўнғир тусга кирганда бошланади (вақтида ўриб олинмаса дони тўкилиб кетади). Тупроқ унумдорлигига қараб ҳосилдорлиги 30—44 с/га. Зараркунандалари: симқурт, битлар; касалликлари; кулранг чириш, занг, қоракуя.[1]

Маржумак бўтқаси.

Адабиёт

  • Каргальцев Ю. В., Труцкой Ф. М., Гречиха, М., 1986.

Манбалар

  1. ↑ Иброҳимжон Ҳалимов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар