Green funksiyasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Греэн функсияси – бир жинсли бўлмаган дифференсиал тенгламалар, шунингдек чегаравий масалаларни ечиш учун ишлатиладиган функсия. Инглиз математиги Жорж Грин шарафига шундай номланган (инглизча Георге Греэн).
Греэн функсияси электростатикада – Поиссон тенгламасини ечишда; конденсирланган ҳолатлар физикасида – диффузия тенгламасини (ва мос ҳолда иссиқлик ўтказувчанлик тенгламасини) ечишда жуда қўл келади. Бу соҳаларда Греэн функсиясининг аҳамияти, худди квант механикасидаги Счредингер тенгламаси кабидир. Греэн функсияси турли чегаравий шартларда стационар (вақтга боғлиқ бўлмаган) ва ностационар (вақтга боғлиқ бўлган) ечимларни топишга ёрдам беради.
Греэн функсиясининг таърифи ва қўлланиши
Евклид фазосида олинган ихтиёрий нуқтадаги умумлашган функсияларга таъсир қилувчи чизиқли операторнинг Греэн функсияси – бу
тенгламанинг ихтиёрий ечимидир. Бу ерда – делта-функсия. Греэн функсиясининг ушбу хоссасидан қуйидаги кўринишдаги дифференсиал тенгламаларни ечишда фойдаланиш мумкин:
Греэн функсияси – га тескари оператор. Шу сабабли, баъзида уни кўринишида ҳам тасвирланади.
Агар операторнинг ядроси нотривиал бўлса, демак, Греэн функсияси ягона эмас. Бироқ амалиётда симметрия қонунларидан фойдаланиш ҳамда чегаравий шартларни ҳисобга олиш орқали Греэн функсиясининг тайин бир кўринишини олиш мумкин. Умуман олганда, Греэн функияси оддий функсия эмас, балки умумлашган функсия. Яъни у оддий функсияларда бўлмайдиган хоссалар, масалан, делта-функсия ёки унинг ҳосилалари каби хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Греэн функсияси – тўлқин тенгламаси, диффузия тенгламаси ва квантомеханик тенгламаларни ечишда ҳам жуда фойдали. Чунки у ҳолатлар зичлиги билан боғлиқ. Физикада Греэн функсияси, одатда, қарама-қарши ишора билан берилади:
Бундай кўриниш, унинг хоссаларига ва қийматига ҳеч қандай таъсир қилмайди.
Агар оператор трансляцион инвариант бўлса, яъни оператор га нисбатан доимий коэффициэнтларга эга бўлса, Греэн функсиясини конволюцион оператор кўринишида танлаш мумкин:
Бу ҳолатда у чизиқли стационар системалар назариясидаги импулсли ўтиш функсиясига тўғри келади.
Эслатма
Баъзида бир жинсли бўлмаган тенгламанинг ўнг томонида бирон доимий коэффициэнт қатнашиб қолиши мумкин. Яъни
Бундай ҳолатда Греэн функсияси ҳам, ушбу коэффициэнтни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, яъни қуйидаги тенгламанинг ечими бўлади:
У ҳолда дифференсиал тенгламанинг ечими :
кўринишида бўлади.
Штурм-Лиоувилле операторининг Греэн функсияси (бир ўлчамли ҳол)
Масаланинг қўйилиши
Айтайлик, – чизиқли дифференсиал кўринишдаги Штурм-Лиоувилле оператори бўлсин:
ҳамда – чегаравий ҳолатлар оператори бўлсин:
-
Греэн теоремаси
функсия – оралиқда узлуксиз ҳамда, чегаравий шартлар қуйидагича берилган бўлсин:
Масала мунтазам, яъни фақатгина бир жинсли масаланинг тривиал ечимлари мавжуд бўлсин. У ҳолда
шартларни қаноатлантирадиган ягона ечим мавжуд ва бу ечимни
ифода орқали топиш мумкин. Бу ерда – Греэн функсияси. Ушбу Греэн функсияси қуйидаги хоссаларга эга:
- функсия ва бо`йича узлуксиз
- бо`лганда,
- бо`лганда,
- Ҳосиласи
- Симметрик
Яна қаранг