Гренадёрлар (франс. гранидиэрс, гренаде — граната) — Европа армияларида ХВИИ—ХХ асрларда пиёда қўшин тури; қўл гранаталарини отиш учун саралаб олинган аскар гуруҳи. ХВИИИ аср охиридан сараланган пиёда қисм ва қўшинлар. Отлиқ Г. ҳам бўлган. Европа армияларида ХВИИ асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. 1667—70 йилларда Франсияда Г. пиёда жангчиларнинг махсус қисми ташкил қилинган. Россияда Г. роталари биринчи марта 1694 йилда ташкил топди. 1708 йилда Г. роталари 5 та гренадер полкига аилантирилган. 1811 йилда Г. дивизиялари,1814 йил да эса Г. корпуслари ташкил қилинди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил