Гренаж (франс. граине — айнан уруғ, дон, граинаге — ипак қурти тухумини тайёрлаш) — ипак қурти капалагидан қурт тухуми олиш. Ўзбекистонда саноатбоп тут ипак курти тухуми махсус тухумчилик заводларида (уларнинг сони 14 та) ва наслчилик мақсадлари уЧун 3 та пилла наслчилик ст-ялари (Андижон, Фарғона, Самарқанд)да етиштирилади (қаранг Ипак қурти тухуми инкубацияси).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил