Грета Варданян (1986-йил 20-февралда туғилган) – арман пауэрлифтингчиси ва пара-тоғ чанғисичи. У Арманистон учун жами тўрт марта Паралимпия ўйинларида, бир маротаба қишки ва уч маротаба ёзги паралимпия ўйинларида иштирок этган. Варданян ҳар сафар ёзги ўйинларда байроқдор бўлган.

Грета Варданян
Шахсий маълумотлари
Таваллуд пайтидаги исми Грета Кҳндзрцян
Таваллуд санаси 1986-йил 20-феврал (1986-02-20) (40 ёш)
Спорт
Мамлакат Армениа
Қайси спорт Поwерлифтинг
Мураббий(лар)и Самсон Кҳачатрян

Илк йиллари

Грета Варданян (исми Хндзрцян) 1986-йил 20-февралда туғилган[1]. У икки ёшида, 1988-йилда Арманистонда содир бўлган зилзилада жароҳат олган[2]. Оқибатда унинг иккала оёғи тиззасининг тепа қисмидан кесиб ташланган[3]. Варданяннинг ота-онаси ва ака-укалари зилзила натижасида олган жароҳатлари туфайли вафот этишган[4].

Спортчилик фаолияти

Паратоғ чанғиси

Варданян 1993-йилда спорт билан шуғуллана бошлаган, дастлаб пара-чанғи спортида ўзини синаб кўрган. У шу спортда кўзга ташланган ва 2002 ва 2005-йиллар орасида Қўшма Штатлардаги мусобақаларда иштирок этган[5]. Кейинчалик у АҚСҲдаги мусобқадан сўнг, у 2006-йилда Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган қишки Паралимпия ўйинларида Арманистон номидан қатнашган икки спортчидан бирига айланган[6]. Варданян гигант слаломда аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада қатнашиб 3:43.29 натижа қайд этган ва бу унга11-ўринни эгаллашни кафолатлаган[7].

Оғир атлетика

У 2005-йилдан бошлаб оғир атлетика бўйича профессионал тарзда қатнаша бошлаган ва икки йил ўтгач[1] Грецияда бўлиб ўтган Европа очиқ чемпионатида ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритган ва бу унинг ўзининг биринчи халқаро мусобақасига айланган[4]. Унинг биринчи ёзги Паралимпия ўйинлари 2008-йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган. Очилиш маросимида Миллатлар парадида Арманистон байроқдори этиб тайинланган[8]. Варданян 80 килограм (180 лб) кўтара олмагани учун аёллар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасида иштирок эта олмаган[9].

2012-йилда у сузувчи Мага Ховакимян билан биргаликда 2012-йилда Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларида Арманистон терма жамоаси иштирок этиши учун аёллардан ташкил топган жамоанинг бир қисми сифатида танлаб олинган[2]. Иккинчи марта у очилиш маросимида Миллатлар парадида Арманистон байроқдори этиб тайинланган[10]. Варданян 82 килограм (181 лб) вазнни кўтаришга муваффақ бўлган. Лекин бу натижа унга медаллар тақдим этмаган. Бу мусобақада ҳам у аёллар ўртасидаги 48 кг вазн тоифасида иштирок этган[11].

Варданян Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016-йилги ёзги Паралимпия ўйинларида Арманистон номидан иштирок этиш учун яна бир бора танлаб олинган. Олдинги икки ўйинда бўлгани каби, у Миллатлар парадида ҳам ўз давлатининг байроқдори сифатида майдонга чиқган[12]. У ўз вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллаган, унинг энг яхши натижаси 96 килограм (212 лб) бўлиб, у учта муваффақиятли уринишидан сўнг шу натижани қайд этган[13].

Варданян 2017-йилда Венгриянинг Эгер шаҳрида бўлиб ўтган парапауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубогининг очилиш маросимида иккинчи ўринни эгаллаган. 55-кг вазн тоифасида иштирок этган ва 85 килограм (187 лб) натижа қайд этган. Бу мусобақада у чилилик Камила Кампосга мағлуб бўлган. Кампос 92 килограм (203 лб) натижани қайд этган[14].

Шахсий ҳаёти

Варданян оила қурган ва бир нафар қиз фарзанди бор[1]. У оиласи билан Широқ вилоятининг Гюмри шаҳрида истиқомат қилган[4]. Спортдан ташқари, у психолог бўлиб, Арманистон давлат педагогика университетида таҳсил олган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Лондон Паралймпиcс 2012: Армениан атҳлетес – Грета Варданян (ПҲОТОС)“. Неwс.ам (2012-йил 24-август). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Агҳанжаниан, Лиана. „Армениа'с Алл-Фемале Теам ат 2012 Паралймпиcс“. ианян (2012-йил 31-август). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  3. ↑ „Атҳлете Био“. Паралймпиc.орг. 2017-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Студент Cоунcил-Пюник: Неw Формат оф Cооператион“. ЙСУ Неwс (2011-йил 18-январ). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „"И ам симплй а Эуропеан виcе чампион"“. Эрит.ам (2011-йил 19-январ). 2019-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  6. ↑ „Тҳе Армениан Натионал Теам оф Паралймпиc Гамес Леавес фор Торино“. Натионал Ассемблй оф Армениа (2006-йил 3-март). 2024-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  7. ↑ „Ресулц Дай 9 – Марч 19“. CБC.cа. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  8. ↑ „Беижинг 2008 Паралймпиc Гамес Опенинг Cеремонй - Флагбеарерс Лист“. Паралймпиc.орг. 2008-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Поwерлифтинг Wомен'с 48 кг“. Беижинг 2008 (2008-йил 10-сентябр). 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  10. ↑ „Лист оф Опенинг Cеремонй флаг беарерс“. Паралймпиc.орг (2012-йил 29-август). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  11. ↑ „Паралймпиc Гамес: Грета Варданян дидн'т wин медал“. Лурер.cом (2012-йил 1-сентябр). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  12. ↑ „Грета Варданян ис Армениа'с флаг беарер ат Рио Паралймпиcс“. МедиаМах Спорт (2016-йил 8-сентябр). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  13. ↑ „Грета Варданян тоок тҳе 5тҳ плаcе ат тҳе Суммер Паралймпиc Гамес“. Републиc оф Армениа Министрй оф Спорт анд Ёутҳ Аффаирс (2016-йил 14-сентябр). 2019-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.
  14. ↑ „Тункел виcториоус ат ҳоме поwерлифтинг Wорлд Cуп“. Паралймпиc.орг (2017-йил 4-май). Қаралди: 2017-йил 12-ноябр.