Гревис касаллиги - қалқонсимон без гормонларининг гиперсекрециясига сабаб бо'ладиган иммун системаси бузилишидир. Гревис касаллиги бошқа касалликларга нисбатан кенг тарқалган гипертироидизмга олиб келувҳчи сабабдир.

Гревис касаллиги
КХК-10 З86. 39
КХК-9 246.9

Қалқонсимон без гормонлари инсон танасининг ко'плаб функсияларига та'сир қилади шу сабабли гревис касаллиги сабабли келиб чиқиши мумкин бо'лган симптомлар жуда турличадир. Ушбу касаллик асосан аёлларда ва 40 ёшдан кишик шахсларда учрайди.

Даволаш симптоматик ва гиперфунксияга учраган қалқонсимон без гормонларининг қондаги консентратисясини камайтиришга қаратилган[1].

Симптомлар

Гревис касаллигининг умумий белгилари ва симптомлари:

Ко'з атрофи то'қималари масасининг ортиши сабабли ко'з олмасининг бо'ртиб чиқиши
  • Безовталик ва асабийлашиш.
  • Доимий овқат рационининг о'згармаган ҳолда сақланганлигига қарамай, вазн ё'қотиш.
  • Қо'л ёки оёқ бармоқлаирнинг тремори.
  • Иссиқликни гиперсезувчанлик ва терлаш, терининг доимий намлиги, гипертермия.
  • Аёлларда ҳайз сиклининг бузулиши.
  • Қалқонсимон без ҳажмининг катталашуви (буқоқ)
  • Эркакларда эректил дисфункция ёки либидонинг пасайиши.
  • Ичак гипермоторикаси. Қорин г'улдурашлари.
  • Ко'зларнинг бо'ртиб чиқиши(Гревис офталмопатияси).
  • Чарчоқ.
  • Оёқнинг болдир ёки сон қисмида терининг қизариши(Гревис дермопатияси).
  • Тез ва тартибсиз юрак уриши (тахикардия,аритмия)
  • Уйқунинг бузилиши[2].
Гревис офталмопатияси

Гревис касаллиги билан ог'риган беморлар орасида 30% дан ко'п ҳолларда ко'з билан бог'лиқ бо'лган гревис офталмопатияси учрайди. Ушбу паталогияда иммун тизими анормал фаолияти ва яллиг'ланиш жараёнлари сабабли ко'з атрофи мушаклари ва бошқа то'қималар шикастланади. Белгилар ва аломатлар қуйидаги шакилда намоён бо'лиши мумкин:

  • Шишган ёки тортилган ко'з қовоқлари.
  • Шишган ко'злар.
  • Ко'злар хиралашуви.
  • Ко'з босими ёки ог'риқ.
  • Гиперсезувчанлик- нурга сезгирлик.
  • Қизарган ёки яллиг'ланган ко'злар.
  • Ко'риш қобилиятини ё'қотиш.
  • Иккиланган ко'риш.

Гревис дермопатияси

Гревис касаллиги сабабли ко'п ҳолларда гревис дермопатияси юзага келади. Бу дермопатия оёқларнинг болдир ёки юқори қисмида терининг қалинлашуви ва қизариши билан намоён бо'лади.

Этиологияси

Гревис касаллиги организм иммун системаси анормал фаолияти натижасида юзага келади. Ушбу жараён нима сабабдан ро'й бериши ҳалигача аниқланмаган.

Иммун системаси одатда организмга тушган бактерия, вирус ва бошқа антигенларни нишон ҳужайра сифатида та'ниб уларга нисбатан антитаначалар ишлаб чиқаради. Гревис касаллигида эса жараён яхши тушунилмаган бо'либ, ноаниқ сабабга ко'ра иммун система томонидан қалқонсимон без ҳужайраларига нисбатан антитаначалар ишлаб чиқарила бошлайди.

Нормал ҳолатда қалқонсимон без фаолияти бош мия пастки қисмида жойлашган(турк эгарчасида) гипофиз бези томонидан бошқарилиб туради. Гревис касаллиги сабабли юзага келувчи антитаначалар - триотропин рецепторларининг антитаналарини (ТР-Ат) - бошқариб турувчи гипофиздан ажралувчи гормон каби ишлайди. Бунинг натижасида эса ТР-Ат лари қалқонсимон без нормал бошқарилишини блоклаб қо'яди ва қалқонсимон без томонидан гормонлар гиперсекрециясига сабаб бо'лади(ҳипертироидизм).

Гревис офталмопатиясининг этиологияси

Гревис офталмопатияси ко'з соққасининг орқа қисмидаги мушак ва бошқа то'қималарида ма'лум бир турдаги углеводлар то'планиши сабабли юзага келади. Бу трофик жараён сабаби ҳам нома'лум. Бундан тушуниладики қалқонсимон без гиперсекрециясига сабаб бо'лувчи анормал антитаналар ко'з то'қималарига ҳам та'сир қилиб унинг нормал морфологиясини о'згартириб юборади.

Гревис офталмопатияси ко'п ҳолларда гипертироидизм билан паралел равишда ёки бир неча ойдан со'нг пайдо бо'лади. Аммо офталмопатия белгилари гипертироидизм бошланишидан бир неча йил олдин ёки кейин юзага чиқиши ҳам мумкин. Гревис офталмопатияси гипертироидизм бо'лмаган ҳолларда, якка о'зи ҳам пайдо бо'ла олади.

Хавф омиллари

Ҳар бир инсон организмида Гревис касаллиги учраши мумкин бо'лса-да, айрим омиллар касалликнинг юзага чиқишини стимуллаши ёки мойилликни юзага келтириши мумкин, жумладан:

Оила тарихида. Оила тарихида гревис касаллиги билан ог'риган шахсларнинг учраши, бу шу оилада ушбу касалликка мойиллик гени ёки генлар мажмуаси борлигидан далолат беради.

Жинс. Аёллар гревис касаллиги билан эркакларга қараганда ко'проқ ог'рийди.

Ҳиссий ёки жисмоний стресс. Доимий стрессли турмуш тарзи ушбу касалликни қо'зг'атувчи генларга стимулловчи та'сир ко'рсатиши мумкин.

Ёш. Гревис касаллиги одатда 40 ёшгача бо'лган одамларда ривожланади.

Бошқа автоиммун касалликлар. 1-тип диабет ёки ревматоид артрит каби иммун тизим касалликлари бо'лган одамларда ушбу касалликлар ҳам хавф омили бо'ла олади.

Ҳомиладорлик. Ҳомиладорлик ёки яқин муддатдаги амалга оширилган туг'руқ, айниқса ушбу касаллик юзага келишини юзага чиқарувчи бо'лиши мумкин.

Чекиш. Чекиш иммун тизимига та'сир қилиши сабабли гревис касаллигини юзага келтириши мумкин ва айниқса чекувчи гревис касаллигига чалинган беморларда гревис офталмопатияси юзга келиши хавфи юқори[3].

Асоратлар

Гревис касаллигининг асоратлари қуйидагиларни о'з ичига олиши мумкин:

Ҳомиладорликдаги муаммолари. Ҳомиладорлик даврида Гревис касаллигининг мумкин бо'лган асоратлари орасида аборт, эрта туг'илиш, ҳомилада қалқонсимон безнинг дисфункцияси, ҳомиланинг о'сиш жараёнининг бузулиши, онадаги юрак этишмовчилиги ва преэклампсияси киради. Преэклампсия - бу юқори қон босими ва бошқа жиддий белгилар ва аломатларга олиб келадиган онанинг ҳомила томонидан заҳарланиш ҳолатидир.

Юрак касалликлари. Касалликнинг о'з вақтида даволанмаслиги, юрак ритмининг бузилиши, юрак мушакларининг тузилиши ва фаолиятининг о'згариши, юракнинг танага этарли миқдорда қон ҳайдаб бераолмаслиги (юрак этишмовчилиги) каби ҳолатлар пайдо бо'лишига олиб келиши мумкин.

Қалқонсимон без инқирози. Гревис касаллигининг камдан-кам учрайдиган, аммо ҳаёт учун хавфли асоратларидан бири бу тиротоксик инқироз деб ҳам аталади. Ог'ир ҳипертироидизм даволанмаса ёки этарли даражада даволанмаса ушбу ҳолат юзага келиши мумкин.

Қалқонсимон без гормонларининг кескин ошиши гипертермия, терлаш, қусиш, диарея, делирия, кучли заифлик, тутилишлар, аритмиялар, тери ва ко'зларнинг сарг'айиши (сариқлик), қон босимининг кескин пасайиши ва кома каби ко'плаб салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қалқонсимон без инқирози шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади.

Мо'рт суяклар. Даво чоралари амалга оширилмаганда гипертироидизм мо'рт ва синувчан суякларга (остеопороз) олиб келиши мумкин. Суякларнин мустаҳкамлиги қисман улар таркибидаги калсий ва бошқа минераллар миқдорига бог'лиқ. Қалқонсимон гормоннинг ҳаддан ташқари ко'плиги танадаги калсийни суяклар томонидан о'злаштирилишига халақит беради[1][4].

Диагностика

Гревис касаллигини ташхислаш учун жисмоний текширув о'тказиш ва гревис касаллигининг белгилари ва аломатларини текшириши мумкин. Бундан ташқари оила касаллик тарихи ҳам текширилиши мумкин. шунингдек, қуйидаги тестлар ҳам амалга оширилиши мумкин:

Қон тестлари. Қон тестлари қалқонсимон безни огоҳлантирувчи гормон (ТТГ) - одатда қалқонсимон безни раг'батлантирадиган гипофиз гормони ва қалқонсимон гормонлар даражасини аниқлашга ёрдам беради. Гревис касаллиги билан ог'риган одамларда одатда ТТГ даражаси одатдагидан паст ва қалқонсимон гормонлар даражаси юқори бо'лади.

Тиреотроп гормонининг турли ёш чегараларида қондаги миқдори
Но Ёш Қондаги миқдори О’лчов бирлиги
1 Янги туг'улган чақалоқларда 1.1-17 мБирлик/л
2 2,5 ойликгача чақалоқ 0.6-10 мБирлик/л
3 2,5 ойликдан 14 ойликгача 0.4-7 мБирлик/л
4 14 ойликдан 15 ёшгача 0.4-6 мБирлик/л
5 Эркакларда 0.4-4 мБирлик/л
6 Аёлларда 0.4-4 мБирлик/л
7 Ҳомиладор аёлларда 0.2-3.5 мБирлик/л

Гревис касаллигига сабаб бо'лиши ма'лум бо'лган антикор даражасини о'лчаш учун бошқа лаборатория текширувини буюриши мумкин. Одатда касалликни ташхислаш учун бу керак эмас, аммо антикорларни ко'рсатмайдиган натижалар ҳипертироидизмнинг бошқа сабабини ко'рсатиши мумкин.

Ко’рсаткич Натижа О’лчов бирлиги Нормадаги ко’рсаткич
ТТГ 13.000 ммМЕ/мл,

мБирлик/л

0.4-4.0

1-триместр 0.1-2.5

2-триместр 0.2-3.0

3-триместр 0.3-3.0

Т3 эркин 9.69 Пмол/л 2.3-6.3
Т4 эркин 13.10 Пмол/л 10.3-24.5
Триоглобулинга антитана(АТ-ТГ 25.90 Бирлик/мл 0-40.0
Триопероксидазага антита(АТ-ТПО) >1000 Бирлик/л 0-35.0

Радиоактив ёдни қабул қилиш. Қалқонсимон без гормон ишлаб чиқариш учун ёдга муҳтож. Беморга оз миқдорда радиоактив ёд бериб, кейинчалик ихтисослаштирилган сканерлаш камераси ёрдамида қалқонсимон бездаги радиоактив ёд миқдори о'лчанади ва қалқонсимон без томонидан ёдни о'злаштириш тезлиги аниқланади. Қалқонсимон без томонидан қабул қилинган радиоактив ёд миқдори гревис касаллиги ёки бошқа ҳолат гипертироидизмнинг сабаби эканлигини аниқлашга ёрдам беради. Ушбу тест радиоактив ёдни сканерлаш билан бирлаштирилиши мумкин ва бунинг натижасида чақнаш берган радиоактив ёд визуал тасвирини ҳосил қилиш мумкин.

Ултратовуш. Ултратовуш танадаги тузилмаларнинг тасвирини яратиш учун юқори частотали товуш то'лқинларидан фойдаланади. Бу қалқонсимон безнинг катталашганлигини ко'рсатиши мумкин. Бу радиоактив ёдни қабул қила олмайдиган одамларда, масалан, ҳомиладор аёлларда фойдалидир.

Тасвирли текширувлар. Агар Гревис касаллигининг қон таҳлиллари ва УТТ текширувлари ташхисни аниқлаб бера олмаса,компютер томографияси ёки МРТ каби махсус ко'риш тестларини буюриши мумкин[5].

Гревис офталмопатиясини даволаш

Гревис офталмопатиясининг енгил аломатларини кундуз кунлари рецепциз бериладиган сун'ий ко'з ёшлари ва кечаси мойлаш геллари ёрдамида бошқариш мумкин.

Кортикостероидлар. Преднизон каби кортикостероидлар билан даволаш ко'з қовоқлари орқасида шишишни камайтириши мумкин. Ножо'я та'сирлар орасида суюқликни ушлаб туриш, вазн ортиши, қондаги глукоза миқдори ко'тарилиши, қон босимининг ошиши ва кайфиятнинг о'згариши бо'лиши мумкин.

Тепротумумаб (Тепезза). Ушбу дори Гревис офталмопатиясини даволаш учун ишлатилиши мумкин. У ҳар уч ҳафтада елка венасига юборилади ва саккиз марта берилади. Бу ко'нгил айниши, диарея, мушакларнинг спазмлари ва қон шакар даражасининг ко'тарилиши каби ён та'сирга олиб келиши мумкин. Ушбу дори янги бо'лгани учун унинг Гревис офталмопатиясини даволашдаги роли ҳали аниқланмаган.

Призмалар. Гревис касаллиги туфайли ёки гревис касаллиги учун жарроҳликнинг ён та'сири сифатида иккиланган ко'риш юзага келиши мумкин. Призмалар ҳамма учун иш бермаса ҳам, ко'зойнак призмалари икки томонлама ко'ришни бартараф қилиши мумкин.

Орбитал декомпрессия операцияси. Ушбу операцияда ко'з бо'шлиг'и (орбита) ва синуслар орасидаги суяк - орбита ёнидаги ҳаво бо'шлиқлари олиб ташланади.

Орбитал радиация терапияси. Бир вақтлар бу касалликни даволаш учун кенг тарқалган усул эди, аммо фойдалари ноаниқ. Ко'з олмаси орқа қисмида жойлашган то'қималарнинг бир қисмини ё'қотиш учун бир неча кун давомида мақсадли рентген нурларидан фойдаланади. Агар ко'з билан бог'лиқ муаммолар ёмонлашса ва кортикостероидлар ҳам самарали та'сир бермай қо'йса, орбитал радиация терапияси тавфсия қилинади.

Гревис офталмопатияси Гревис касаллигини даволаш билан ҳар доим ҳам яхшиланмайди. Гревис офталмопатиясининг белгилари ҳатто уч ойдан олти ойгача ёмонлашиши мумкин. Шундан со'нг, Гревис офталмопатиясининг белгилари ва аломатлари одатда бир йил ёки ундан ко'проқ вақт давомида барқарор равишда сақланиб қолади ва кейин ко'п ҳолларда о'з-о'зидан яхшилана бошлайди[6].

Манбалар

  1. ↑ „Гравес дисеасе“. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  2. ↑ „Wҳат Ис Гравес’ Дисеасе?“ (2021-йил 12-июл). 2022-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  3. ↑ „Гравес' дисеасе“ (2022-йил 14-июн). 2022-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  4. ↑ Б.Х.Шагазатова. Эндокринология, 2021 — 248-263-бет. 
  5. ↑ „Ҳаррисонс' Эндоcринологй“ (2017). 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  6. ↑ „Гравес’ Дисеасе“. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.