Гревис касаллиги билан оғриган беморлар орасида 30% дан кўп ҳолларда кўз билан боғлиқ бўлган гревис офталмопатияси учрайди. Ушбу паталогияда иммун тизими анормал фаолияти ва яллиғланиш жараёнлари сабабли кўз атрофи мушаклари ва бошқа тўқималар шикастланади. Белгилар ва аломатлар қуйидаги шакилда намоён бўлиши мумкин:

  • Шишган ёки тортилган кўз қовоқлари.
  • Шишган кўзлар.
  • Кўзлар хиралашуви.
  • Кўз босими ёки оғриқ.
  • Гиперсезувчанлик- нурга сезгирлик.
  • Қизарган ёки яллиғланган кўзлар.
  • Кўриш қобилиятини йўқотиш.
  • Иккиланган кўриш[1].

Гревис офталмопатиясининг этиологияси

Гревис офталмопатияси кўз соққасининг орқа қисмидаги мушак ва бошқа тўқималарида маълум бир турдаги углеводлар тўпланиши сабабли юзага келади. Бу трофик жараён сабаби ҳам номаълум. Бундан тушуниладики қалқонсимон без гиперсекрециясига сабаб бўлувчи анормал антитаналар кўз тўқималарига ҳам таъсир қилиб унинг нормал морфологиясини ўзгартириб юборади.

Гревис офталмопатияси кўп ҳолларда гипертироидизм билан паралел равишда ёки бир неча ойдан сўнг пайдо бўлади. Аммо офталмопатия белгилари гипертироидизм бошланишидан бир неча йил олдин ёки кейин юзага чиқиши ҳам мумкин. Гревис офталмопатияси гипертироидизм бўлмаган ҳолларда, якка ўзи ҳам пайдо бўла олади[2].

Гревис офталмопатиясини даволаш

Гревис офталмопатиясининг енгил аломатларини кундуз кунлари рецепциз бериладиган сунъий кўз ёшлари ва кечаси мойлаш геллари ёрдамида бошқариш мумкин.

Кортикостероидлар. Преднизон каби кортикостероидлар билан даволаш кўз қовоқлари орқасида шишишни камайтириши мумкин. Ножўя таъсирлар орасида суюқликни ушлаб туриш, вазн ортиши, қондаги глукоза миқдори кўтарилиши, қон босимининг ошиши ва кайфиятнинг ўзгариши бўлиши мумкин.

Тепротумумаб (Тепезза). Ушбу дори Гревис офталмопатиясини даволаш учун ишлатилиши мумкин. У ҳар уч ҳафтада елка венасига юборилади ва саккиз марта берилади. Бу кўнгил айниши, диарея, мушакларнинг спазмлари ва қон шакар даражасининг кўтарилиши каби ён таъсирга олиб келиши мумкин. Ушбу дори янги бўлгани учун унинг Гревис офталмопатиясини даволашдаги роли ҳали аниқланмаган.

Призмалар. Гревис касаллиги туфайли ёки гревис касаллиги учун жарроҳликнинг ён таъсири сифатида иккиланган кўриш юзага келиши мумкин. Призмалар ҳамма учун иш бермаса ҳам, кўзойнак призмалари икки томонлама кўришни бартараф қилиши мумкин.

Орбитал декомпрессия операцияси. Ушбу операцияда кўз бўшлиғи (орбита) ва синуслар орасидаги суяк — орбита ёнидаги ҳаво бўшлиқлари олиб ташланади.

Орбитал радиация терапияси. Бир вақтлар бу касалликни даволаш учун кенг тарқалган усул эди, аммо фойдалари ноаниқ. Кўз олмаси орқа қисмида жойлашган тўқималарнинг бир қисмини йўқотиш учун бир неча кун давомида мақсадли рентген нурларидан фойдаланади. Агар кўз билан боғлиқ муаммолар ёмонлашса ва кортикостероидлар ҳам самарали таъсир бермай қўйса, орбитал радиация терапияси тавфсия қилинади.

Гревис офталмопатияси Гревис касаллигини даволаш билан ҳар доим ҳам яхшиланмайди. Гревис офталмопатиясининг белгилари ҳатто уч ойдан олти ойгача ёмонлашиши мумкин. Шундан сўнг, Гревис офталмопатиясининг белгилари ва аломатлари одатда бир йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида барқарор равишда сақланиб қолади ва кейин кўп ҳолларда ўз-ўзидан яхшилана бошлайди[3].

Манбалар

  1. ↑ „Гравес дисеасе“. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  2. ↑ „Гравес' дисеасе“ (2022-йил 14-июн). 2022-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
  3. ↑ „Гравес’ Дисеасе“. 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.